1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (203-дарс) Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи

00:00 / 05.11.2022 2035 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

780. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўриш, жанозага эргашиш, даъватга жавоб бериш ва акса урганга соғлиқ тилаш», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда бундай келган: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар. «Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Учрашганида, унга салом бер; сени (бирор нарсага) даъват қилганида унга жавоб бер; сендан насиҳат сўраганида унга насиҳат қил; акса ургач, Аллоҳга ҳамд айтганида унга яхшилик тила; бемор бўлганида уни бориб кўр ва вафот этганида (жанозасида) ҳозир бўл», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

781. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангиз яхшиликдан ҳеч бир нарсани арзимас санамасин. Агар (ҳеч нарса) топа олмаса, биродарига очиқ юз билан йўлиқсин. Агар гўшт сотиб олсанг ёки қозон қайнатсанг, унинг шўрвасини кўпайтир-да, ундан қўшнингга қуйиб бер».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

782. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўлларда ўтиришдан сақланинглар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Биз гаплашиб ўтиришга мажбур бўламиз», дейишди. «Агар иложсиз бўлиб ўтирсангиз, йўлнинг ҳаққини беринг», дедилар. «Йўлнинг ҳаққи нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Кўзни тийиш, озор бермаслик, саломга алик олиш, амру маъруф ва наҳйи мункар», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ғусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизиш деган маънони англатади.Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга давоми...

3550 13:30 / 08.12.2019
Ўн тўққизинчи суннатИбн Ваъла асСабаийдан ривоят қилинади.Мен Ибн Аббосдан .Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар, деб сўрадим.У давоми...

3533 19:00 / 10.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас,, дедилар..Эй давоми...

3581 12:16 / 02.04.2019
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан бўлган кичик жуссали, уйжой ва молмулкка эга бўлмаган камбағал бир киши эди. Пайғамбар давоми...

4073 20:05 / 28.04.2017