1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳим, Қуръонни қалбимизнинг баҳори эт!

16:28 / 28.10.2022 1959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбдаги иймон дарахтининг ҳаёт бўлишининг сабаби манзили Расулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам келтирган ваҳий сувидадир. У ёрқин ҳидоят ва фойдали илм билан келгандир. Агар қалб ушбу сув билан суғорилса иймон дарахти ўсади ва қувватлашади, шохлари кенгаяди. Шунинг билан мўминнинг қалби карамли бўлади. Содиқул масдуқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Узумни Карм деманглар, чунки карм мўминнинг қалбидир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан Қуръонни қалбимизнинг баҳори этишини сўрашга тарғиб қилганлар.

Жоҳилият араблари ичкиликка муккасидан кетган одамлар эди. Улар маст қилувчи ичимликни асосан узумдан олишарди. «Хамр кишини карамли, олийжаноб қилиб юборади» деб билишар, ўзларича хамрни саховат, олийжаноблик маъносидаги «карм» сўзи билан аташарди. Айни пайтда узумни ҳам, узумдан қилинадиган маст қилувчи ичимликни ҳам «карм» дейишар эди. Шу боис, ҳалол нарса ҳаром нарсанинг номи билан аталиб қолмаслиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

 

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота давоми...

3320 08:01 / 25.11.2018
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

2225 07:10 / 28.08.2019
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Ийсо алайҳиссалом ер юзини айланиш учун чиқди. Унга бир яҳудий ҳамроҳлик қилди. Яҳудийда иккита, Ийсо алайҳиссаломда эса битта нон бор давоми...

2664 07:10 / 13.08.2019
Оила ndash тарбия маскани. Жамият эса оилалардан таркиб топади. Оилада тарбиянинг асосий масъулияти оналарнинг зиммасида экан, демак, жамиятдаги маънавий соғломлик давоми...

7150 11:35 / 14.10.2019