1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга машҳур қори Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғиллари ташриф буюрди

14:54 / 26.10.2022 2309 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Маълумки, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби ҳофизу Қуръонларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.

«Бутун жаҳон қорилар мусобақаси»нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, «Жаннатдан келган овоз эгаси» ва «Макка овози», деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди. Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.

Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жомеъ масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур Қуръоний оиланинг ўнинчиси, яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.

Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони Карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони Карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир, деб марҳамат қилган. Мўминмусулмонлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, мусибат келганда давоми...

17641 20:03 / 09.09.2017
Зaрaрли одатидан қутулишни истамаган кашандаларга Саудия Арабистонига зиёрат учун боришни ман этиш лозим. Туркия дин ишлар қўмитаси раҳбари Али Эрбош шундай давоми...

2364 09:28 / 01.02.2019
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли мусулмон арбобларидан бири деб эълон қилди. давоми...

2291 14:35 / 21.09.2020
Бугун, 2019 йил 24 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги энг катта Жамлича жоме масжидида VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар давоми...

2119 11:10 / 24.05.2019