1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони Қатар 2022 Жаҳон чемпионати чипта эгалари учун бепул Умра визасини беради

22:34 / 21.10.2022 1648 pdf Ўқиш режими + -

Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 олдидан Саудия Арабистони тўрт йиллик мусобақада иштирок этиш бўйича муҳим янгиликни эълон қилди.
Саудия Арабистони ҳукумати мусобақа давомида мусулмонларни жаҳон чемпионати чипталари эгалари томонидан визасиз Умра зиёратига боришларига рухсат беради.
Middle East Eye хабарига кўра, Ҳайя карталарига эга бўлганлар умра қилиш учун пул тўлашлари шарт эмас, чунки улар Саудия ҳукумати томонидан автоматик равишда бепул визага эга бўлишади.
Ҳайя картаси Қатар ҳукумати томонидан 2022 йилги жаҳон чемпионати учун хорижлик томошабинларга бериладиган ҳужжатдир.
Рақамли карта Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ташриф буюрувчилар учун бирда-бир йўлланма бўлиб хизмат қилади ва шу билан бирга зиёратчилар Яқин Шарқ мамлакатига сафар қилишлари ҳам мумкин.
Қатар ҳукумати ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу картага эга бўлишни хоҳловчилар учун бир қатор имкониятларни белгилаб беради.
Қатар маҳаллий ОАВларининг хабар беришича, ташриф буюрувчилар 2022 йилги жаҳон чемпионатига фақат битта чипта сотиб олсалар ҳам имтиёзга эга бўлишади.
Ҳайя картаси Қатар-2022 Жаҳон чемпионати томошабинлари учун бир қатор афзалликларни тақдим этади. Шунингдек, Муслим Cард эгалари Саудия Арабистони ҳукумати томонидан бепул Умра визасига эга бўладилар.
Саудия Арабистонидан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳам Жаҳон чемпионати ўйинларига чиптаси бор одамларга икки марталик визалар тақдим этади. Икки марталик визани атиги 100 дирҳамга олиш мумкин.

Манба: theislamicinformation.com

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotТўйларимиз ҳақида ўйларимизquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Ҳурматли давоми...

5318 05:07 / 17.08.2018
Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден .Миллион мусулмон овози, номли виртуал мулоқотда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган давоми...

3663 17:03 / 22.02.2021
Аввал хабар берганимиздек шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.Бугун 2019 йил 19 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий давоми...

2782 13:00 / 19.04.2019
АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловларида мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 95 фоизга яқин мусулмонлар иштирок этишди. Бу ҳақда Америкаислом муносабатлари давоми...

2512 15:29 / 12.11.2018