1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Жаннат калити

16:00 / 26.01.2023 2842 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади:
«Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтинни товон қилиб тўласа ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ҳеч қандай ёрдамчилар йўқ» (91-оят).

Ҳаммаси маълум. Шарҳнинг ҳам ҳожати йўқ. Ҳар ким қилганига яраша жазосини олади.
Худди шу маънода Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар Набий алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилганлар:
«Қиёмат куни дўзах аҳлларидан бирига:
– Агар ер юзи тўла нарсанг бўлганида, ўзингни қутқаришга фидо қилармидинг? – дейилади. У:
– Ҳа, – дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга:
– Мен сендан ундан кўра озроқ нарса сўраган эдим. Отанг Одамнинг сулбидалигингда менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингга аҳд олган эдим. Сен бўлсанг, ширк келтирдинг, – дейди».

Вақт ўтгандан кейин ҳар қанча сарфланган молдан фойда йўқ. Ундай сарфлашга ҳожат ҳам йўқ. Яхшиси, молни вақтнинг борида, бу дунёда Аллоҳ таоло рози бўладиган йўлда сарфлаш керак.

Демак, бу ҳаёт биз учун жаннатни қўлга киритиш ва дўзахдан қутулишимизга ягона имкониятдир. Кимдир куфрда вафот этса, бу дунёга қайтиб иймон келтириш имкониятига эга бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Қиёмат кунида кофирларнинг бошига нима бўлишини хабарини бериб шундай марҳамат қилади:
«Олов устида тўхтатилганларида: «Қани эди қайтарилсак, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди» (Анъом сураси, 27-оят).

Уларнинг «Роббимиз», дейишларига қара! Уларнинг Робблари бор эмиш. Дўзах устида тўхтатилгунларича бунақа гапларни билмас эдилар. Қара-я, Роббларининг оятларини ёлғонга чиқармаган мўминлардан бўлар эмишлар. Бу гапларни энди айтишларига боқ!

Аммо ҳеч ким бундай имкониятга эга бўлмайди.
Аллоҳ таоло барчамизни офиятда қилсин!

Фойдаланилган манбалар:
«Тафсири Ҳилол»
islamreligion.com

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лутбийя деган кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга юбордилар. У закотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1281 18:25 / 13 январь
Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ давоми...

2224 14:43 / 06 январь
Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида давоми...

5463 16:08 / 02.12.2018
. , . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, давоми...

2227 15:19 / 10.10.2024