1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 2 баробарга оширилади

19:13 / 29.09.2022 2998 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мусулмон оламининг муқаддас зиёратгоҳларига сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан фуқароларимизнинг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида ҳаж ва умра ишлари вазири давлатимиз раҳбарига Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Саудия делегациясининг ушбу ташрифи жорий йил август ойида Саудия Арабистонига амалга оширилган тарихий аҳамиятдаги давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган келишувларнинг давоми экани алоҳида таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамлаштириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш, саудиялик туристларнинг юртимизда бўлиши учун визасиз тартиб жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг Ўзбекистонга сафарларини кўпайтириш, икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Муаллиф
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
2020 йили Бухоронинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бухоролик зиёлилар тарихи ҳақида янги китоб чоп қилинди.Аллоҳ таолога беадад давоми...

2499 22:11 / 27.07.2020
Жорий йилда Ҳаж2018rdquo сафарига Қорақалпоғистон Республикасидан 153 нафар фуқаро жўнаб кетади.Улуғ сафар олдидан бўлажак зиёратчилар учун юртимизнинг турли давоми...

3084 05:33 / 26.07.2018
Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг .Хатмона ndash 2024, давоми...

1593 15:57 / 14.05.2024
Мадриддаги Ислом маданияти ва диний бағрикенглик институтиrdquoнинг очилишига Испания университетларидан 200 нафар ўқитувчи ва мамлакат хорижий элчихоналарнинг давоми...

2703 11:08 / 17.12.2018