Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 199-дарс. Ғийбат нималигини биласизми?

19:00 / 02.09.2022 3636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

765. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши: «Менга тавсия қилинг», деди. «Ғазабланма!» дедилар. У бир неча бор такрорлади. У зот (ҳар гал): «Ғазабланма!» дедилар.

Бухорий ривоят қилган.

* * *

766. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: «Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи» дейишди. «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. «Биродаримда мен айтган нарса бор бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди. «Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

767. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Вайл бўлсин» – вой бўлсин, шўри қурисин, унга дўзах бўлсин, дегани.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй қалбларни айлантирувчи Зот Қалбимни динингда собит қил,Шаҳр ибн Хавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога .Эй, мўминларнинг онаси Расулуллоҳ давоми...

7947 18:07 / 19.09.2017
11. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амалларининг оқибатига етиб давоми...

8815 10:33 / 22.10.2018
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4954 19:53 / 28.04.2017
564. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

2506 19:00 / 17.01.2025