1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

14:32 / 25.08.2022 2158 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида узоқ йиллар имом-хатиб сифатида динимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган устоз Одилхон қорининг падари бузрукворлари Юнусхон ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан марҳумнинг фарзандларига ва барча қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг тортган дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, Ўзининг шомил мағфиратига, чексиз раҳматига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, садақаи жория ўлароқ қабул айласин, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин, тавбаларини мақбул, гуноҳларини мағфур айласин.

Мусибатзада хонадон аҳлига, марҳумнинг барча яқинларига, жумладан, Одилхон қори домлага Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, бу мусибатга қилган сабрлари ҳамда марҳумнинг узоқ давом этган дардларига шифо истаб қилган фидокорликлари, жонкуярликлари учун улкан ажру савоблар тилаймиз.

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти

Islom.uz портали жамоаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлаган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган давоми...

2716 14:00 / 10.05.2021
Бухоро шаҳар .Шарқ икки, мавзесида жойлашган .Сайфиддин Бохарзий, жомеъ масжидининг қурилиш ишлари давом этмоқда. Мазкур масжид қурилишига ҳисса қўшиш мақсадида, давоми...

1715 15:22 / 17.10.2023
2019 йил 30 апрель куни Миср Вақф вазири Муҳаммад Мухтор алШарқ вилоятида Аҳмад арабийrdquo номидаги масжиднинг очилиш маросимида иштирок этган, деб хабар беради давоми...

1996 14:40 / 03.05.2019
Аллоҳ таолонинг иродаси ила Туркияда юз берган зилзила ва унинг оқибатлари биз мусулмонларни маҳзун қилди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий давоми...

3700 01:02 / 07.02.2023