1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ёсин Қуръоннинг қалбидир

04:00 / 17.08.2022 2414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Йаасиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

Бомдод намозидан кейин Йаасин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.

Ёсин сурасини ўқишга тарғиб қилувчи ҳадислар бежиз келмаган

Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом Ҳокимлар Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», деганлар.

Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган. Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, Ёсинни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бежиз келмаган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмни яхши фаҳмлаш, молдунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиши учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади .Бунинг учун ҳар куни давоми...

1908 11:09 / 06.03.2024
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

2998 16:30 / 09.02.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

5035 13:00 / 03.08.2021
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида .Роббим, менга ёрдам давоми...

1283 06:40 / 23.12.2025
Аудиолар

230219 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148798 14:35 / 11.08.2021