1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради

10:56 / 15.08.2022 1973 pdf Ўқиш режими + -

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда маълум қилди.

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президент Шавкат Мирзиёев икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.

Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Алоҳида эътибор «яшил иқтисодиёт», юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Шу билан бирга, президент Маккайи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.

«Шуни айтиб ўтиш керак – ушбу ташриф охирги 30 йилда Ўзбекистон президентининг Саудия Арабистонига биринчи ташрифи бўлади» - деди Шерзод Асадов.

Манба: kun.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Халқаро прессклубнинг .Янги қонун таҳлили асосий ўзгариш ва қўшимчалар, мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар давоми...

2778 14:00 / 13.07.2021
StatsCan томонидан ўтказилган Канадада диндорликка оид янги тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмонлар сони 1996 йилдан бери уч баробардан кўпроққа ошган. Ислом дини бу давоми...

2446 12:00 / 02.12.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий давоми...

1985 13:39 / 16.06.2022
Покистоннинг Шимолишарқий ҳудудида зилзила туфайли вайрон бўлган 120 йиллик масжид ўрнида Туркия Қизил Яримой жамияти томонидан янги .Ҳазрати Иброҳим, масжиди давоми...

2184 18:30 / 13.03.2021