1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия президенти исломофобияга қарши курашишга чақирди

16:56 / 12.08.2022 1668 pdf Ўқиш режими + -

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат бош дипломатларини Ғарб давлатларида «мусулмонлар ва турклар»га нисбатан душманлик кучайиб бораётган бир шароитда исломофобияга қарши курашишга чақирди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар берди.

Эрдўғон шу ҳафта бошида Ташқи ишлар вазирлигининг йиллик элчилар конференциясида сўзлаган нутқида «Маданий ирқчилик» бутун дунёда, айниқса, Ғарб давлатларида кучайганини айтди. Хусусан, кўчаларда рўмол ўраган аёлларни ҳақорат қилиш, полиция қўриқлаши остида Қуръон Каримни ёқиш, масжидларда чўчқанинг кесилган бошларини қолдириш буларнинг барчаси исломофобиянинг қўрқинчли даражада эканлигини кўрсатади, дея таъкидлади.

Шунингдек, айрим Европа давлатларини ишончсиз баҳоналар билан уюшма ва масжидларни ёпишда айблади.

Муаммоларга ечим бериш мақсадида президент элчилардан халқ тарафида янада мустаҳкам бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини қатъий ҳимоя қилишни, уюшма ва масжидларда кучайиб бораётган босимни сиёсий ва ҳуқуқий йўллар орқали зарарсизлантириш муҳим эканлигини айтиб ўтди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан .Ўзстандарт, агентлигининг халқаро давоми...

3917 12:11 / 24.07.2018
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали таҳририяти жамоаси Абдулатифхон махдум домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг давоми...

2837 09:43 / 09.10.2018
Тошкент шаҳар .Шароит плюс, ногиронлар жамоат бирлашмаси нодавлат нотижорат ташкилотида .Очиқ суҳбатлар, туркум кўрсатуви лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу туркум давоми...

2720 16:30 / 15.11.2021
Garuda Indonesia авиакомпанияси Рамазон ойининг сўнгги 10 куни мобайнида мусулмон йўловчиларига парвоз вақтида Қуръони каримни ўқиш учун тақдим этмоқда. Бу ҳақда давоми...

1970 14:00 / 28.05.2019