1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний идора тасарруфидаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди

12:00 / 27.07.2022 2473 pdf Ўқиш режими + -

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқодлар бўлими хабар берди.

Ҳадис илми мактаби

1. 2022 йил 3 август – Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);

– Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси спорт зали.

2. 2022 йил 4 август – Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.

3. 2022 йил 5 август – Мандат ҳайъати.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

1. 2022 йил 8 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2. 2022 йил 9 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);

– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти ҳовлиси.

3. 2022 йил 10 август – Мандат ҳайъати.

Мир Араб олий мадрасаси

1. 2022 йил 11 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

2. 2022 йил 12 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);

– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

3. 2022 йил 13 август – Мандат ҳайъати.

Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасалари кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.  2022-2023 ўқув йили учун тест синовлари кунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

2022-2023 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифаси орқали маълумотлар олишингиз мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон киши хоҳ ерда бўлсин, хоҳ у самода бўлсин, ҳалол ҳисобланган ризқлардан истеъмол қилиш буюрилган. Жорий йил сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирлиги давоми...

2881 16:30 / 08.07.2019
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинҲидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи давоми...

13421 16:23 / 06.03.2018
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг давоми...

2438 15:20 / 25.06.2019
Ҳаж ва умра вазири ўринбосари, доктор Абдулфаттоҳ Машат Asharq AlAwsat газетасига берган маълумотига кўра, 2022 йил муборак Рамазон ойида Умра зиёратига бориш истагида давоми...

3230 14:55 / 25.03.2022