1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Оилаларнинг бузилишига сабаб бўлаётган омиллар

09:00 / 15.03.2023 3943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради, шу жумладан, эр‑хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам чиқиши мумкин.

Шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир ахтариш ва ўзидан бошқаларга ўхшаш ҳаёт кечиришни талаб қилиш каби ишлар хотинга ҳеч қачон обрў келтирмаган, келтирмайди ҳам. Бундай ишлар оилавий ҳаётни бузишга, уни ёруғ дунёдаги жаҳаннамга айлантиришга хизмат қилади, холос.

Шунинг учун ўрни келганда ғазабни ютиш, ёқмаса ҳам, оилавий ҳаёт ҳурматидан, баъзи нарсаларга чидашга одатланиш керак бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلُقًا رَضِيَ مِنْهَا آخَرَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлур», – дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Эр хотинининг бирор ёмон хулқидан норози бўлиб, унга ғазабини тўкиб солмасин, ўша пайтда хотинининг яхши фазилатлари ҳам борлигини эсга олсин. Бундай пайтларда аёл киши оқилона йўл тутмоғи лозим. Оқила аёллар тезда ўзини ўнглаб олиб, сулҳга ўтади ва эрига бу борада эсидан чиқмайдиган дарс беради.

У ўз эрига енгил пайтида ҳам, оғир пайтида ҳам яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлади. Уни сабр-чидамга даъват қилади, тушкун кунларида кўнглини чўктирмай, доимо олдинга интилишга ундайди.

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلَاقًا مِنْ غَيْرِ بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَحَسَّنَهُ التِّرْمِذِيُّ.

 

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Термизий ҳасан, деган.

Бу ҳадиси шарифда аёлларнинг оилавий ҳаётдаги энг заиф жойларидан бири муолажа қилинмоқда. Минг афсуслар бўлсинки, баъзи аёллар бўлган-бўлмаган нарсага эрларидан талоқ сўраб: «Ундай бўлса, менинг талоғимни беринг», деб туриб оладилар. Ҳуда-беҳудага эридан талоқ сўраган аёл жаннатга кириш у ёқда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмас экан. Бу иш мўмина-муслималарга мутлақо тўғри келмайдиган иш ва гуноҳдир.

Баъзи аёллар эрининг хаёлида ҳам йўқ бўлган масалани кўндаланг қилиб қўйиб, ўз айтганида туриб оладилар. Ушбу нотўғри иш оқибатида гап кўпайиб, жанжал кучаяди ва иш талоқ билан тугайди. Эр ўзининг хаёлига ҳам келмаган нарса бўлмиш талоққа хотини томонидан мажбур қилинади. Шунинг учун ҳам ҳадисда ушбу ишни қиладиган аёллар учун қаттиқ ва шиддатли жазо борлиги хабар қилинмоқда. Албатта, ҳар бир мўмина-муслима аёл бу ҳадиси шариф маъносини ўзига яхшилаб сингдириб олмоғи лозим.

Турмушда ҳар хил ҳолатлар бўлиши турган гап. Одам бир хил туравермайди: эркаклар хато қилиши, баъзида зулм қилиб юбориши мумкин. Лекин ўша ҳолатни орага талоқни қўшмасдан ҳам муолажа қилса бўлади-ку!

Аёллар, иложи борича эрларидан талоқни талаб қилмасликлари керак. Шунингдек, эркаклар ҳам ўзларини бу гапни айтишдан сақлашлари лозим.

«Бахтиёр оила» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрхотин орасидаги ўзаро муомалаларда содир бўладиган тушунмовчиликлар ва майда жанжаллар .Эрхотиннинг уриши ndash дока рўмолнинг қуриши, сифатида ўтиб кетавериши давоми...

5062 14:00 / 22.06.2021
Талоқ тўғрисидаги маълумотларни талоқдан сақланиш чоралари сифатда ўрганиш лозим. Уларни яхши билган кишилар талоққа сира яқинлашмасликлари, ҳаттоки, у ҳақда давоми...

2306 09:00 / 05.08.2023
Бўлажак умр йўлдошини танлашда турли қавмлар ҳар хил ўлчовларга асосланадилар. Кимдир келин танлашда унинг чиройини ўлчов қилиб олади, бошқаси бўлажак давоми...

7089 15:16 / 21.11.2024
.Никоҳ, деб аталган муқаддас алоқа фақат келин ва куёвнинг икковлари ўртасидаги робитадангина иборат эмас. Балки бу робита уларнинг ортида турган отаоналари, оила давоми...

3326 17:45 / 31.08.2019
Аудиолар

213156 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132377 14:35 / 11.08.2021