1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Байтуллоҳни соғиндингми ёки Аллоҳнинг розилигини истаяпсанми?

11:01 / 21.07.2022 3958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Наср Таммор роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади:

«Бир киши (нафл) ҳажга кетаётиб Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ билан видолашгани келди ва сўради:

- Мен ҳажга боряпман. Бирор нарса тавсия қиласизми?

Бишр роҳимаҳуллоҳ сўради:

- Қанча нафақа тайёрлагансан?

- Икки минг дирҳам!

- Ҳаждан нимани мақсад қилдинг? Байтуллоҳни соғиндингми ёки Аллоҳнинг розилигини истаяпсанми?

-Албатта Аллоҳнинг розилигини!

- Агар уйингда ўтирган ҳолингда икки минг дирҳамингни садақа қилиб Аллоҳнинг розилигини топиш йўлини айтсам қиласанми?

- Ҳа, албатта!

Бишр деди:

- Бор, уни ўн кишига бер. Қарздор сенинг пулинг туфайли қарзини тўласин. Фақир оғирини енгил қилсин. Фарзанди кўп фақир инсон фарзандларига ишлатсин. Етимларни боқаётган киши етимларни хурсанд қилсин. Агар юрагинг бардош берса пулни ҳаммасини бир кишига бер. Чунки мусулмоннинг қалбига хурсандлик киритишинг, мазлумларга ёрдам беришинг, зарар кўрганларнинг зарарини кўтаришинг, заифларга ёрдам беришинг фарз ҳаждан кейинги юзта ҳаждан яхшироқдир. Энди тур, мен айтганимдек қил. Йўқса ичингдаги гапни яширмасдан айт менга!

У киши деди:

- Эй Абу Наср! Сафарга чиқиш қалбимни эгаллаган!

Бишр роҳимаҳуллоҳ табассум қилиб унга деди:

- Агар мол тижоратнинг ва шубҳаларнинг кирлигидан йиғилган бўлса нафс ўз соҳибини истаган куйига сола олади. Солиҳ амаллари билан у риё қилади. Аллоҳ таоло эса фақатгина покиза амалларни қабул қилишини айтиб қасам ичган!

Демак, бир марта фарз бўлган ҳажни адо қилган киши учун юқоридаги каби яхшиликларни қилиши юзта нафл ҳаждан савоблироқдир!

Абдулқодир Полвоновнинг телеграм саҳифасидан олинди

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мино қурбонлик қони шу жойда тўкилгани учун шундай номланган. Баъзилар .Одамлар у ерда тўплангани учун Мино деб номланган,, дейишган. Араблар одамлар тўпланган давоми...

1895 14:13 / 13.06.2025
. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди, деди. .Кўйлаклар, давоми...

1906 10:24 / 09.06.2024
Каъба томида, Хатим устида тарнов бўлиб, у ёмғир ёққанда, том ювилганда сувни оқизиш учун ўрнатилган. Буни биринчи бўлиб Қурайш томни қурганида ўрнатган. Баъзи давоми...

1392 11:11 / 26.06.2025
ИБРОҲИМ ВА НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМЛАРНИНГ ҲАЖЛАРИАбу Бакр Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ Амр ибн Зубайр розияллҳу анҳудан бу мавзуга доир мурсал ҳолдаги ҳадисни ривоят давоми...

4923 05:00 / 16.01.2017