1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган амал

19:00 / 01.07.2022 3058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимиз Ислом ахлоқ-одоб динидир. Барча масаланинг ўз одоби бор. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини мақтаб, Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
 

«Ва албатта, сен буюк хулқдасан» (Қалам сураси, 4-оят)

Баъзи (уламо)лар гўзал хулқ аломатларини тўплаб, шундай дейишган:

«Гўзал хулқли одам —

Ҳаёси кўп;

Озори кам;

Салоҳияти бисёр;

Тили ростгўй;

Гапи оз;

Амали кўп;

Тойилиши кам;

Бекорчи вақти кам;

Яхшилик қилувчи;

Алоқани боғловчи;

Виқорли;

Сабрли;

Шукр қилиб, рози бўлувчи;

Ҳалим;

Улфат;

Иффатли;

Шафқатли;

Лаънатламайдиган;

Сўкмайдиган;

Чақимчилик қилмайдиган;

Ғийбат қилмайдиган;

Шошқалоқлик қилмайдиган;

Гина сақламайдиган;

Бахиллик қилмайдиган;

Ҳасад қилмайдиган;

Хушмуомала;

Юмшоқ;

Аллоҳ учун яхши кўрувчи;

Аллоҳ учун ёмон кўрувчи;

Аллоҳ учун рози бўлувчи;

Аллоҳ учун ғазаб қилувчидир. Мана шулар гўзал хулқдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралди.

Бас, у зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», дедилар.

У зотдан яна одамларни кўпроқ дўзахга киритадиган нарса ҳақида сўралди.

Бас, у зот: «Оғиз ва фарж», дедилар».

Асарларда келади: «Йўқлигингда сени ғийбат қилишларидан ҳимоя қиладиган нарса — гўзал хулқдир!»

Аллоҳ таоло барчамизни тақволи, гўзал хулқли бандаларидан қилсин! У Зот ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

 

«Иҳёу улумид Дин» китоби асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ кўзни номаҳрамдан тийишга буюрди. Бу амрни мўмин ва мўминаларга баробар йўллади. Кейинроқ қарашни батамом тақиқлаганлар келишди. Энди аёл кўриши ё давоми...

3192 14:00 / 06.07.2022
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва .Қачон вафот этган, давоми...

3338 12:57 / 14.11.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Биродаринг юзига табассум қилишингда сенга садақа савоби борrdquo, деганлар. Яъни биродарингиз билан рўбаро бўлганда юзда давоми...

897 15:26 / 05 август
. ,. . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунича кечакундуз давоми...

3263 10:45 / 13.09.2024