1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Интернет икки дунёда ҳам фойдамизга ишласин

17:00 / 22.06.2022 1828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган тиллага тенг тавсиялари:

Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан-қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан.

Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор…

Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…

У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган.

Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл. Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил.

Ўғлим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…

Ўғлим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди.

Кимдир молини муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади…

Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади…

Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади…

Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади…

Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма.

Ўғлим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл.

Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Товарингни бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслаҳат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.

Ўғлим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсан яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими йўқми?!

Ўғлим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма.

Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма… чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин…

Қанчадан-қанча олимликни даъво қилганлар қип-қизил жоҳил…, гўзаллар бадбашара…, сахийлар зиқна…, жасурлар қўрқоқ…, Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олганлар сафида бўл.

Ўғлим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма.

Сен ҳам бировни исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, унданда махфийроғини ҳам билиб туради.

Ўғлим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингнинг, у ўзининг ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас. Қозон, ичидаги нарсаси билан тошади.

Ўғлим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол! Сен ёзасан фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб ҳисоб-китоб қилиб туради.

Ўғлим! Даҳшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқи фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир. Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойинг, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади.

Ўғлим! Шайтоннинг қармоғига ғафлатда қолганлар, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади.

Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, сени ишлатишга қўйиб қўйма, у билан келажагингни қур, сени бузиб ер билан яксон қилишига йўл қўйма охиратда сени фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма…!

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Амин!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда .Чин кўнгилдан истасанг, сўқир кўздан ёш чиқади,, деган мақол бор. Дарҳақиқат, агар инсон чин дилдан хоҳласа, Аллоҳ таолонинг изни билан, жуда кўп ишларни давоми...

1407 18:24 / 09.02.2023
Людовик XIV даврида ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслардан бири қалъанинг чекка бир бурчагидаги махсус изоляторда ҳибсда эди. Маҳбуснинг қатл этилишига бор йўғи бир давоми...

8761 10:20 / 19.05.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва .Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни давоми...

5130 23:20 / 17.05.2017
. . Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу .Эй Аллоҳнинг Расули Айтингчи, агар у фитначи менинг тепамга, уйимга бостириб кириб, мени ўлдириш учун давоми...

890 13:57 / 22 январь