1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сенегалда Ислом дини

11:02 / 21.06.2022 2187 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сенегал давлатидаги Ислом тарихи 1000 йилдан ортиқ бўлиб, 9-13 асрларда Ғарбий Африканинг кичик давлатларидан бири бўлган Текрур қироллигидан келиб чиққан. Унинг аҳолиси 850 йилда шимолий мусулмон савдогарлар билан алоқалар орқали исломни қабул қила бошлаган.

1030 йилга келиб, Текрур қироли Варе Жаби ўзини мусулмон деб эълон қилиб, мамлакатда Ислом қонунларини жорий қилганидан кейин Ислом дини кенг тарқалди.

Унинг ҳукмронлиги остидаги Тукулер қабилалари (Сенегал шимоли, Сенегал дарёси водийси, Мавритания, Мали ва Гвинея аҳолиси) ҳам Исломни қабул қила бошладилар. Шу тариқа Текрур қироллиги минтақада Исломни расмий дин сифатида қабул қилган биринчи давлатга айланди.

Шимолий Африканинг машҳур географ олими Муҳаммад ал-Идрисий салтанат ҳақида шундай ёзган: «Салтанатдаги савдо катта фойда келтиради, унинг аҳолиси мард жангчилардир. Бу давлатнинг ҳукмдори қудратли султон бўлиб, у қатъиятли, сабрли ва адолати билан танилган. Унинг юртида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда...».

Ўрта асрларда Ғарбий Африкада Ислом динининг тарқалишига таъсир кўрсатган Тукулер халқлари ўз минтақаларидаги Ислом анъаналари билан фахрланадилар, бу эса минг йиллар олдин бўлган.

Уларнинг шарофати билан бугун Сенегал аҳолисининг 90% дан ортиғини мусулмонлар ташкил этади.

Бугун Сенегал мусулмонлари ҳақида гап кетганда, кўпчилик машҳур футболчилар Демба Ба ва Садио Манени ўйлашади. Ушбу мақолада биз Ғарбий Африка давлатида Ислом дини қандай тарқалгани ҳақида маълумотлар бериб ўтдик.

Машҳур сенегаллик футболчи Демба Ба профессионал фаолияти давомида Франция, Бельгия, Германия ва Буюк Британиянинг энг кучли клубларида тўп суришга муваффақ бўлди. Бироқ, футболчининг сўзларига кўра, у ҳақиқий бахтни Туркиянинг Бошакшеҳир жамоасига ўтиш орқали эришган. Демба Ба ўзини чуқур диндор деб ҳисоблайди ва мусулмонлар мутлақ кўп бўлган мамлакатда ўйнашдан хурсанд эканлигини тан олади, чунки бу ерда у ибодатларини эркин бажариш имкониятига эга.

«Мен мусулмонман ва мусулмон давлатида ўйнаяпман ва диний талабларни ҳеч қандай муаммосиз бажара олганимдан чин дилдан хурсандман. Туркия диний эркинликни тўлиқ таъминлайди. Хоҳлаган пайтим масжидга бориб намоз ўқишим мумкин ва аёллар бемалол ҳижобда юра оладилар», дейди у.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ризқ талаб қилиш одамлар учун раҳматдир. Улар бу ишни ўзларига ризқ етиб келгунча нафсларига таскин бериш учун қиладилар. Зотан, нафс муҳтож бўлса, қўлида фазл бор давоми...

6028 09:00 / 02.08.2021
Ота вафоти олдидан ўғлини олдига чақириб.Бу катта бобонгнинг соати. Ёши икки юз йил атрофида. Буни сенга беришдан олдин, кўча бошидаги соат дўконига бориб, бу давоми...

7378 11:33 / 03.03.2024
1. Бўри ўлимтик емайди.2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.3. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан давоми...

4663 18:00 / 18.09.2021
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган уламо, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Али жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла давоми...

2784 16:31 / 14.01.2023
Видеолар

178 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

211758 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131007 14:35 / 11.08.2021