1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Садақанинг бу дунёдаги улкан мукофоти

18:30 / 09.06.2022 6200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Магистрлик илмий ишимни тайёрлаш учун университетга бораётганимда доим шу кўчадан ўтаман. Ҳар гал шу кўчада бир қизни салфетка сотаётганига, қоғозга бир нарсалар ёзаётганига гувоҳ бўламан. Бошида бунга эътибор бермадим. Аммо бу ҳолга қайта-қайта гувоҳ бўлавергач, бу қизча нима ёзаётган экан, деб ўйлайдиган бўлиб қолдим. Салфетка сотиб олиш учун унинг олдига бордим ва ундан: «Нима қиляпсан», деб сўрадим. У менга қарамасдан: «Онам келгунларича мактабдан берилган уй вазифасини бажаряпман», деди. 

Мен: «Онанг қаерда?», дедим. 

У: «Қўшни уйларнинг бирида зиналарни тозалаяптилар» деди. 

Мен: «Мактабга борасанми?, деб сўрадим. 

У: «Ҳа, отамнинг вафотидан кейин онам бизнинг илм олишимизга алоҳида эътибор қаратмоқдалар», деди.

Мен: «Опа-сингилларинг борми?», деб сўрадим.

У: «Ҳа, уч қиз ва икки ўғил бор», деди.

Мен: «Улар қаерда?», деб сўрадим.

Қиз: «Катта опам кичкина сингилларимга қарайди, уй юмушлари билан банд бўлади, куннинг охирида биз уйга қайтганимизда у кутиб олади. Акам Солим устахонада ишлайди, Иброҳим эса машина ювиш шаҳобчасида, яъни мойкада меҳнат қилади», деди.

Қиз билан гаплашиб бўлгач, унга кўпроқ пул беришга уриндим. Лекин у асло қабул қилмади. Унинг сўзидан маҳаллий мактабнинг учинчи синфида ўқишини англадим. Эртаси куни унинг мактабига бориб, қизнинг қаердалигини сўраб-суриштирдим. Қарасам, битта ўзи синф хонасида ўтирибди. Ёнида дугоналари ҳам йўқ ёки улар муаллима айтганидек ундан ўзларини узоқ тутяптилармикин. Қизалоқнинг либослари эскилиги шундоқ кўриниб турарди, дугоналарига ўхшаб ўзига ишлатиш учун маблағи ҳам йўқ эди. Қизнинг аълочи ва дарсда жуда заковатли эканига қарамасдан, унинг юқоридагидек аҳволда юриши мени кўп маҳзун қилди. Мактаб раҳбарига бироз пул бердим ва эртага ўша қизни бошқа ўқувчиларга намуна қилиб кўрсатишини, аълочи ва одобли ўқувчи бўлгани учун бу пулга ўқув қуроллари ва янги либос сотиб олиб, унга совға қилишини илтимос қилдим. Чунки, қизнинг ўзи иффатли бўлгани учун ҳеч кимдан садақа олмасди. Мактаб раҳбари менинг бу таклифимга эътироз билдирмади. Мен ундан қизнинг манзилини сўраб олдим. Ўша куни уйимга қайтдим, эртага у жуда хурсанд бўлади деган хаёл билан ичим тўла роҳатни ҳис қилдим. Оилам билан кечқурун таомланиб ўтирганимизда аёлимнинг авзойи бузуқроқ кўринди. Унинг нега маҳзун эканини билишга уриндим. Аммо у гапирмади. Назаримда, кимдир унга тўрт йилдан бери фарзандли бўлмаётганимиз ҳақида гапирган шекилли. Эрим хафа бўлмасин деб, бу ҳақда менга айтишни истамади. Эртаси куни университетга боришдан олдин қизнинг уйига бордим ва онасига ҳар ой қизининг ўқиши учун пул бериб туришимни, фақат бу пулни аълочи ўқувчи бўлгани учун мактаб маъмурияти мукофот тарзида бераётганини тушунтиришини сўрадим. Онаси жуда хурсанд бўлди ва шу билан кўп йиллар давомида ваъда қилган пулимни бериб юрдим. 

Бу йилларни жуда бахтиёр ҳолда яшадим. Яхшилик мен томонга ҳар тарафдан кела бошлади. Кейин Аллоҳнинг фазли билан икки қиз ва иккки ўғил кўрдим. Магистр даражасига эришиб, докторантурани давом эттирдим. Аёлим ҳам ўзининг ишида юксак марраларга эришди. Ҳаётимиз тубдан яхши томонга ўзгарди. Аёлим нега бундай баракалар, яхшиликлар рўй бераётганининг сабабини билмас эди. Мен буларнинг барчаси Аллоҳни фазли билан қизалоққа бераётган махфий садақамнинг сабабидан бўлаётганини билар эдим. Хонадонимизда яхшилик, барака зиёда бўлгани сайин мен ҳам қизга берадиган садақамни беравердим. 

Бугун эса, қизалоқ улғайиб, тиббиёт факультетидаги талабаларим орасида энг аълочи, иқтидорли шогирдим бўлиб таҳсил оляпти. Мен унга болалик давридан бери ҳамроҳ бўлганимни, ҳаётимда эришган ютуқларимнинг ҳаммаси унга берган садақам эканини у билмайди.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик гуноҳ ишларни ўчиради. Махфий садақа Аллоҳнинг ғазабини кетказади. Силаи раҳм қилиш умрни узайтиради», – деб марҳамат қилдилар».

Имом Табароний ривоят қилган.

Имкон қадар садақани яширишга, ўнг қўл берганини чап қўл билмайдиган даражада махфий садақа беришга уринайлик! Садақани қанча махфий қилсак, риёдан шунча узоқ бўлади. Агар воқеамиз қаҳрамонига ўхшаб олувчининг ўзи ҳам сезмайдиган услубда берсак, унинг ноқулай вазиятга тушмаслигига сабабчи бўламиз.

Азизлар, садақани миннат ва озор билан беришдан тийилайлик!

Аллоҳ таоло бу борада барчамизга ёрдамчи бўлсин!

                                                           Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

                                                           Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаКоронавирус билан касалланганлар www.worldometers.сайтининг маълумотларига кўра, бугун 24.02.2021 да дунё бўйича 112 миллион, 780 минг, 835 кишини ташкил этмоқда. давоми...

2048 18:00 / 25.02.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол итоат, бўйсуниш бор.2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ давоми...

2646 13:00 / 07.02.2022
Бир неча йил аввал, тақрибан 2002 ёки 2003 йиллар эди. Дубай шаҳрида истиқомат қилардим. Бир куни маҳалламда Туркиялик нуроний отахон билан танишиб қолдим. Ёши давоми...

2131 14:07 / 18.12.2023
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан Мусулмон давлатларидан биридаги тунги давоми...

3825 19:08 / 13.12.2021