1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳмонларимиз ташрифи давом этмоқда

18:41 / 08.06.2022 2424 pdf Ўқиш режими + -

7 июнь куни муҳтарам меҳмонларимиз — шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Бухорода бир неча зиёратгоҳларга қадам ранжида қилдилар.

Бу кунги ташрифлар тасаввуф борасида илк бор китоб таълиф этган зот – «Таъарруф» китобининг муаллифи Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ Калободийнинг зиёратидан бошланди. Сўнгра машҳур «Мабсут» асарининг муаллифи, шамсул-аимма Муҳаммад ибн Абдулазиз Ҳалвоний ҳамда «Ҳидоя» китобининг соҳиби Бурҳониддин Марғинонийнинг устози бўлмиш шамсул-аимма Заранжарий ҳазратларининг зиёратгоҳларига ташриф буюрилди. Шундан сўнг меҳмонларимиз Ҳазрати Имом мажмуасида Абул Ҳафс Кабир ва Абул Ҳафс Сағир ҳазратлари, шунингдек, имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Калободий ҳазратларининг зиёратгоҳларига ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонлар Имом Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасига боришди, бу ерда Мир Араб олий маъҳадининг мударрислари ва талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларимиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларини зиёрат қилгач, қадимий Мир Араб мадрасасини бориб кўрдилар. У ерда мадраса талабалари билан суҳбат бўлиб ўтди. Сўнгра меҳмонларимиз Масжиди Калонда табаррукан имом Бухорий ҳазратларининг «Саҳиҳи Бухорий» китобининг боши ва охиридаги ҳадислардан ўқиб бердилар. Хуфтон намозидан сўнг меҳмонларимиз имом Бухорий таваллуд топган маҳалладаги Хўжа Зайниддин масжидида бўлиб, масжиднинг бой тарихи билан танишдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Малайзиянинг Путражая шаҳрида жойлашган Путра масжиди оч пушти рангга эга бўлгани учун ноёб ибодат жойи ва қисман муҳим сайёҳлик маскани ҳисобланади. Бинонинг давоми...

2216 09:30 / 08.04.2021
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерреш исломофобияга қарши халқаро кунга бағишланган баёнотида .Оммавий ахборот воситалари ва давоми...

2501 07:46 / 19.03.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, давоми...

1437 19:34 / 24.08.2024
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Татаристоннинг Қозон шаҳрида Ҳалол сармоя қимматли қоғозларrdquo мавзусида мусулмонлар баҳс клубининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб давоми...

2949 11:00 / 05.12.2018