1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ахлоқ борасида гўзал намуна тадбиркор мисолида

17:00 / 18.05.2022 4683 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир тадбиркор ўзининг ходимига шундай деди: «Менга уй қуриб беришингизни илтимос қиламан, мана бу уйнинг қурилиш режаси. Илтимос, уйни шу чизма асосида қуриб беринг! Чизмадаги бирор нарсани эътибордан қолдирманг!».

Ходим қурилиш режасини ўқиб чиқди. У безовта эди, чунки нафақага чиқишига уч ой муддат қолган эди холос. У шундай деди: «Нафақага атиги уч ой қолди, бу одам эса менга олти ойлик вазифа топширяпти. Менга келаётган моддий маблағни қайтармайман. Кучим етганича бу ишга ҳаракат қиламан. Ана ўшанда у менга кўпроқ пул беради».

Шундай қилиб ходим ишни бошлади. Кўп қийинчиликка учрамай уйнинг пойдеворларини битирди. У уйнинг қурилиш жараёнида арзон, сифатсиз қурилиш молларидан фойдаланди. Иморатнинг асоси ҳисобланган уй устунларини яроқсиз маҳсулотлардан фойдаланиб қурди. Уйнинг қурилиши давомида фақатгина уй эгасини алдаш услубида меҳнат қилди ва халқ тилида айтганда ишнинг барчасини «қўл учида» амалга оширди. Бундай қилишдан мақсад эса вақтни тежаш ва белгиланган муддатдан олдин ишни топшириб нафақага чиқиб кетишни мақсад қилди. Қурилиш якунлангач, тадбиркор келиб, уйни кўриб яқиндан танишди. Тадбиркор ҳам ишнинг кўзини биладиган киши эди. У қуриб битказилган уйга ташқаридан назар солди-ю, ходими уни алдаганини, ишни қўл учида битирганини пайқади. Сўнгра ходимга бироз тикилди ва унинг ёнига бориб: «Калитларни олинг, бу уй мендан сизга ҳадя. Мени қўлимда ишлаган ҳар бир йилингиз учун мендан сизга мукофот. Бу уй энди сизники», деди.

Шу ўринда кишида савол туғилади: «Ўша ходим бу ҳолатда қандай аҳволга тушди экан?»

Азиз ўқувчи, сиз нима деб ўйлайсиз?

Албатта, ходим ўз қилмишидан афсусланганига шубҳа йўқ. Хулоса шуки, ҳар қанча меҳнат қилсангиз ҳам ўша ишни муҳаббат билан бажаринг. Қўл учида меҳнат қилиб бировга озор берманг. Омонатдор, фидоий ходим бўлишда барчага намуна бўлинг! Муҳаббат билан қилган меҳнатингизни самарасини ҳам қўл учида қилган ишишнгизнинг жазосини ҳам ўзингиз кўрасиз. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إن الله يحب إذا عمل أحدكم عملا أن يتقنه

«Аллоҳ бирортангиз бирор ишни қилганда уни пухта қилишини яхши кўради», деганлар.

Абу Яъло ривояти, «Мажмаъу-з-завоид»; Суютий, «Ал-жомеъ ас-сағир».

Шунга кўра, амалга оширилаётган ишни пухта ва мукаммал равишда, холисанлиллаҳ адо қилиш алоҳида ибодат ҳисобланади. Бинобарин, кишига бунинг учун қўшимча ажру савоблар ёзилади.

Барча ишни комил ва гўзал суратда, мукаммал бажариш муҳим ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга ҳам моликдир. Зеро, иш ва хизматнинг мукаммал ва пухта амалга оширилиши сабабли жамият гуллаб-яшнайди, кишилар ўртасида ишонч, розилик, дўстлик ва ҳурмат ришталари пайдо бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ўз касбига фидоий, омонатдорлик билан ёндашадиган бандалардан қилсин!

                                                                                         Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

                                                                                         Хуршид Маъруф тайёрлади


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Фаластиндаги ушбу зайтун дарахтининг ёши Фаластин харитасини электрон харитадан ўчирган amazon, google дан ҳам қадимийроқ ҳисобланади. Ҳадисларда зикри келган, кўплаб давоми...

3410 14:00 / 16.06.2022
.Инқироз, сўзи маълум қийинчиликлар, муаммоларни ва таҳдидларни муддатини англатади. Шу шарҳга биноан, мусулмон уммати бир неча хил инқирозни бошидан ўтказаяпти давоми...

5592 11:00 / 21.07.2021
Маълумки, фарзанд тарбияси энг масъулиятли, шу билан бирга, мушкул жараён ҳисобланади. Бир болани дунёга келтириб, уни тарбиялаб, вояга етказиш инсондан сабртоқат, давоми...

4224 13:30 / 12.08.2021
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимСен .Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми, деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр давоми...

9573 12:40 / 07.08.2017