1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Америкалик мусулмонлар 1.8 миллиард доллар закот бердилар

14:00 / 10.05.2022 2842 pdf Ўқиш режими + -

Muslim American Zakat Report 2022 йил ҳисоботи маълумотларига кўра, америкалик мусулмонлар 2021 йилда 1,8 миллиард доллар закот бердилар. Америкадаги ўртача мусулмон киши $2,070 закот берган.

Тадқиқотга кўра, америкаликлар закотни мажбурий солиқ дея қарашдан кўра кўпроқ эҳсон, хайрия сифатида қабул қиладилар.

Ирқий келиб чиқиши бўйича закот миқдори

Келиб чиқиши африкалик мусулмонлар ўртача $420, араб мусулмонлар $569, осиёлик мусулмонлар $1,089, аралаш ирқли мусуслмонлар $336 закот берганлар. Энг кўп закотни европеоид мусулмонлар ўртача $3,732 берганлар. Ирқий келиб чиқишини сўровномада қатнашганлар АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси гуруҳларга ажратиш усулида ўзларини қайси ирққа мансублигини белгилаганлар.

Эркак ва аёлларнинг закот бериши

Эркаклар ўртача ($3,313) аёлларга нисбатан ($471) олти баробар кўпроқ закот берганлар.

Ёш бўйича закот бериш

Америкалик мусулмонларнинг 40-49 ёшлилари энг кўп ($2,560) закот берганлар.

Тўлаш усули

Закотни тўлашда америкалик мусулмонлар турли усуллардан фойдаланганлар. Энг оммабоп усул - закот йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган нодавлат-нотижорат ташкилотлар (25.3%) орқали ўз закотини адо этиш бўлган. Ундан кейинги тўлов усули бу закот йиғиш марказлашган, ҳукуматлар томонидан амалга ошириладиган расмий ташкилотларга жўнатилган (21.7%). Айтиб ўтиш лозимки, баъзи мусулмон мамлакатларда закот йиғиш билан шуғулланувчи вазирликлар, расмий идоралар фаолият юритади. Кейинги ўринда АҚШдаги маҳаллий нодавлат-нотижорат ташкилотлари (18.3%) кишиларга закотини адо этишга кўмаклашганлар. Кишиларнинг шахсан ўзлари закотга ҳақдорларга закотини топшириши (14.7%) ва шахсий пул ўтказмалари орқали (12.7%) закотни тўлаш услублари ҳам асосий адо этиш усулларидан бўлиб қолмоқда.

Эҳсон йўллари

Мусулмонлар бошқа гуруҳларга нисбатан молиявий бўлмаган амалларни ҳам хайр-эҳсоннинг йўллари деб биладилар. Хусусан, табассум қилиш, яхши ният қилиш, қариндошларга яхшилик қилиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, мазлумларга ёрдам қўлини чўзиш хайр-эҳсон қилишнинг ажралмас бўлаги деб айтганлар. COVID-19 пандемияси давомида америкалик мусулмонларнинг ярмидан кўпи ўзи яшаб турган ҳудудда кишиларга ёрдам бериш билан шуғулланганини эътироф этганлар.

Ўзбекистоннинг закот потенциали

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Ибн Халдун универститети профессори Ниҳат Гумуш ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистонда бир йилда 500 млн-1,5 млрд АҚШ доллари закот тўлаш потенциали мавжуд. Ушбу маблағ Ўзбекистон бюджетининг тахминан 5-15% га тўғри келади.

Манба: zakotim телеграм канали

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.Имом Мотуридий давоми...

1893 10:16 / 29.05.2021
Бугун нашриётимиз томонидан навбатдаги янги китоб босмага берилди. Нашрга тайёрловчи Абдулҳамид Зайриев домла бугун .HilolNashr, босмахонасига ташриф буюриб нашр давоми...

2177 17:30 / 14.09.2021
Буюк Британиядаги энг қадимги .Шоҳжаҳон, масжиди 1889 йилда бунёд этилган илк масжидлардан бири ҳисобланади. Худди шу йили Абдулла Киллиамнинг саъйҳаракатлари давоми...

1593 15:54 / 26.09.2023
Яқинда Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятидаги хотинқизлар бўлими, Қуръон қироати бўйича танлов ўтказди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар беради.Ушбу давоми...

2366 15:05 / 13.11.2019