1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ҳайитига хос ишлар

16:00 / 18.04.2023 3239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир.

Юқоридаги жумлада Фитр (Рамазон) байрамига чиқишдан олдин қилинадиган амаллар ҳақида сўз бормоқда. Улар қуйидагилардан иборат:

1. Таом ейиш.

عَنْ أَنَسٍ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ ﷺ لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَأْكُلُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.

2. Фитр садақасини бериш.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ  قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ ﷺ زَكَاةَ الْفِطْرِ طُهْرَةً لِلصَّائِمِ مِنَ اللَّغْوِ وَالرَّفَثِ، وَطُعْمَةً لِلْمَسَاكِينِ، مَنْ أَدَّاهَا قَبْلَ الصَّلَاةِ فَهِيَ زَكَاةٌ مَقْبُولَةٌ، وَمَنْ أَدَّاهَا بَعْدَ الصَّلَاةِ فَهِيَ صَدَقَةٌ مِنَ الصَّدَقَاتِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закоти-ни рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покла-ниш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қил-дилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Фитр садақасини ийддан бир неча кун олдин берса ҳам бўлади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон оятларида инсонни ўзига назар солишга ундаш ва қандай вужудга келганини тафаккур қилишга даъват бор .Инсон нимадан яралганига назар солсин. У давоми...

3436 13:35 / 01.07.2019
«Бидъат» сўзи луғатда «бир нарсани янгидан пайдо қилиш» маъносини англатади. «Бидъат»нинг таърифига келсак, уламолар бу масалада бир тўхтамга келишмаган. давоми...

7275 12:05 / 14.08.2018
520. Ҳумайд ибн Абдурраҳмон айтади.Бану Саъддан учтаси менга ҳадис айтишди. Ҳаммаси ҳам оталаридан ривоят қилишади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада давоми...

6183 01:32 / 12.05.2017
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш воситалардан бири таҳоратдир.Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, деган маъно келиб давоми...

2526 09:14 / 13.08.2019