1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Рамазон чодири» Москва мусулмонларини бирлаштирмоқда

17:55 / 30.04.2022 2261 pdf Ўқиш режими + -

Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган “Рамазон чодири” хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини бирлашишга чақирди.

“Мен барча диндошларни бирлашишга чақираман. Бутун дунёда мусулмонлар бирлашиши керак ва шундай йўл билан Ғарб мафкураси ва иккиёқлама стандартлар сиёсатига тўсиқ қўйиш мумкин. Бизнинг Қуръонимиз, Қибламиз ва Оллоҳимиз бир”, — деди элчи.

Жалоли айтишига кўра, мусулмонларнинг асосий кучи – бу ирода ва бирликдир. Ғарб ҳарчанд экстремистик ҳаракатларни уюштирмасин, мусулмонлар орасида низо чиқара олмайди.

“Ғарб мафкурачилари террорчи ва экстремистларни мусулмонлар номидан ҳаракат қилишга ишонтира олди, лекин дунёда мусулмонлар орасида низо чиқара олмади. Бизнинг динимиз соф ва барчани тинчлик ва яхши қўшничиликда яшашга чақиради” – деди Жалолий.

Эрон элчиси фаластин муаммоси борасида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбга ишонч йўқ, чунки Фаластинни эркин қилиш борасида энг юқори доираларда ўтказилган музокаралар ҳам ҳеч нарсага олиб келмади. БМТ томонидан қабул қилинган 900 дан ортиқ ҳужжатлар фақат қоғозда қолди.

“Бир куни келиб дунёдаги барча мусулмонлар Ал-Ақсо масжидида намоз ўқишга имкони пайдо бўлишига ишонаман”, - деб сўзини тугатди элчи.

Халқаро Ал-Ақсо куни – Рамазон ойининг сўнгги жума куни нишонланади. Ушбу кунни нишонлаш Эрон собиқ раҳбари Оятулло Ҳумайний ташаббуси билан, фаластин халқининг мустақиллиги учун курашига бирдамлик рамзи сифатида 1979 йилда бошланган.

Москвада турли давлатлар ва Россиянинг турли вилоятларидан келган мусулмонлар жуда кўп яшайди. Ҳар йили Рамазон ойида Хотира масжиди ҳудудида “Рамазон чодири” номли хайрия ифторлик ўтказиш – анъанага айланган. Тадбир Москвада яшайдиган бирор мусулмон давлатлари, миллий, диний ёки бошқа уюшмалари ҳомийлигида ўтказилади. Бир кун ўзбеклар, бошқа кун тожиклар, учинчи кун татар мусулмонлари 1500 киши учун ифторлик дастурхони ёзади. Одатда, Рамазон ойи бошланмасдан туриб чодирда бўш кун қолмайди.

Ифторлик давомида ҳомий томон турли маданий ва диний тадбирлар ҳам намойиш қилиши мумкин, Қуръон тиловат қилинади, нашидлар куйлайди, танловлар ўтказилади. “Рамазон чодири” миллати ва мазҳаби ва бошқа гуруҳидан қатъий назар – барча мусулмонларни бир хил қабул қилади. Москвада ушбу ажойиб анъана бошланганига бу йил 16 йил тўлди.


Manba: Azon.uz




Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Ҳаким Термизий зиёратгоҳи атрофида вақф меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда .Вақф, хайрия жамоат фонди давоми...

2342 09:47 / 14.10.2019
Волжскдаги масжид ходимлари шаҳар касалхонасидаги шифокорларга 100 дан ортиқ ош тайёрлаб беришди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Улар ҳар куни шаҳар аҳолиси давоми...

1984 12:00 / 06.03.2021
Бухорои шарифдаги 500 йиллик тарихга эга Мир Араб олий мадрасаси таркибида .Қуръони Карим ва тажвид, курси очилгани юртимиздаги кўплаб мўминмусулмонларни хурсанд давоми...

1483 14:17 / 15.08.2023
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

975 14:10 / 18.10.2024