1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазоннинг охирги кунларида икки Муқаддас масжид зиёратчилар билан тўлди

14:00 / 30.04.2022 2111 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойининг 27-куни арафасида Маккадаги Масжидул Ҳаром ва Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари намозхонлар билан тўлди. Ҳар йили Лайлатул-Қадр кечасида Икки масжидга ташриф буюрувчилар сони айниқса, кўпайиб кетади.

Рамазон ойининг охирида имомлар муқаддас ойнинг биринчи кунидан бошланган Қуръон хатмини ниҳоясига етказар экан, масжидлар янада гавжумлашади.

Икки Муқаддас масжид Бош бошқармаси ўзининг Хизмат кўрсатиш агентлиги орқали зиёратчилар учун эшикларни очишдан тортиб, уларнинг ҳудудга киришини ташкил қилишгача бўлган барча қулайликларни яратган. Зиёратчиларга совутилган замзам суви ҳам берилади.

Минтақавий соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Ҳамад бин Файхоннинг Arab News’га айтишича, зиёратчиларга энг яхши хизмат кўрсатиш ва уларнинг қулайликларини таъминлаш учун 18 минг шифокор кечаю кундуз ишламоқда.

Manba: Azon.uz

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаржада бўлиб ўтаётган 37халқаро китоб ярмаркаси доирасида Қуръон тадқиқотлари ва Қуръон илмий мўъжизаси ва пайғамбарлик анъаналари соҳасида китобларнинг 113 давоми...

2585 13:31 / 11.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давоми...

2425 14:06 / 12.06.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди. Мулоқотда диниймаърифий давоми...

1849 20:29 / 28.04.2023
Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўминмусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган давоми...

3136 11:23 / 28.02.2025