1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз имом-хатиблари Пенсилванияда истиқомат қилувчи ватандошлар билан учрашди

17:13 / 23.04.2022 2167 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ташаббуслари билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат бир гуруҳ имом-хатиблар Филаделфия шаҳри (Пенсилвания штати)га ташриф буюрди ва Рамазон ойига бағишланган бир қатор маросимларда, жумладан, 800 кишилик ифторлик, таровеҳ ва хатм намозларида қатнашишди.

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, ифторлик маросими Филаделфия шаҳрида жойлашган «Исабет Ислом ўқув маркази» қошидаги махсус бинода 800 дан ортиқ ватандошлар билан биргаликда бўлиб ўтди. Маросим аввалида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг Рамазон ойи муносабати ватандошларга йўллаган табриги элчихона ходимлари томонидан ўқиб эшиттирилди. Ушбу табрикда ватандошларимизни муқаддас Рамазон ойи билан алоҳида табриклаган ҳолда, сўнги йилларда юртимизда янги давлат ва жамият қуриш учун тарихий ишлар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Янги Ўзбекистонда демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умум эътироф этилган принципларга қатъий амал қилган ҳолда, давлат ва жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий илдизлари мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, ватандош уюшмалар билан кўп қиррали ишлар олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб, улар Ўзбекистоннинг АҚШдаги мавқеини ошириш, миллатимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қўшиб келаётган ҳиссалари учун ташаккур билдирилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари томонидан юртимизда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқароларимиз диний эркинларини таъминлаш йўлида ташкил этилган имкониятлар ҳақида сўзлаб берилди. Ҳукуматимиз раҳбари томонидан бу каби ўзбек делегаияларининг турли давлатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан биргаликда Рамазон ойи тадбирлари амалга ошириш бўйича имкониятлар яратилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Пенсилвания штатидаги ватандош ташкилот раҳбар ва фаоллари сўзга чиқиб, ушбу сафарни ташкиллаштириш учун янги имкониятлар яратган юртбошимизга эзгу тилаклар тилаб, мамлакатимиз томонидан хориждаги ватандошларимизга қаратилаётган катта э’тибор ҳақида та’кидланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан янги “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилгани ватандош уюшмалар билан фаол мулоқот олиб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш ва тарихий ватан атрофида жипслаштириш учун янги имконият эканлиги ҳақида сўзланди.

Жумладан, Skyline realter компанияси асосчиси ва раҳбари Акмал Холбоев ва Mubin Transportation компанияси раҳбари Абдурашид Муминов фикларига кўра, бу каби тадбирлар хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун катта эътибор белгиси эканлигини эътироф этган ҳолда ушбу маросимларни амалга оширишда қўллаб қувватлаган Ўзбекистон президенти ва масъул идоралар раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Уларнинг фикрича, келгусида ҳам шу каби тадбирларни амалга ошириш ватандошларимиз учун жуда муҳим бўлиб, Америкадаги юртдошларимизни жипслаштириш, Ўзбекистон ва Америка халқлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Таровеҳ намози ҳам айнан шу «Исабет Ислом ўқув маркази»да 600 дан ортиқ мусулмонлар иштирокида ўтказилди. Шунингдек, ватандошларимизнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда савол ва жавоб тариқасида давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Ушбу давра суҳбати жараёнида Ислом дини ва бошқа динларнинг турли фирқа, йўналиш ва оқимлари АҚШда кенг тарқалган ҳолда фаолият олиб боришини инобатга олган ҳолда, ватандошларимизга анъанавий ва фанатик Исломнинг фарқлари, бизнинг юртимизда мавжуд бўлган ва буюк алломаларимиз томонидан мукаммалаштириб келинган анъанавий Исломнинг асосий урф одатлари ва бошқа белгилари ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

22 апрель куни маросимларни ташкиллаштирган ўзбек ватандош жамиятлари раҳбарлари ва аъзолари, Пенсилвания шаҳридаги юртдошлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва дипломатик ваколатхона ходимлари иштирокида саҳарликка бағишланган алоҳида тадбир уюштирилиб, ушбу тадбир давомида ватандошларнинг яшаш шарт-шароитлари, эҳтиёжлари, уларни қийнаётган муаммолар ва уларни биргаликда бартараф қилиш йўллари ва бошқа мавзулар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Амалий руҳда ўтган тадбирлар АҚШдаги диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаол ватандошлар билан ҳамкорликдаги ишларни янги поғонага кўтариш, ватандошлар ўртасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларини жалб қилган ҳолда турли хил тадбирларни ташкил қилиш масалалари бўйича фикрлар алмашиниб олинди.

Шундан сўнг ватандошларимиз, «Юртдош ўзбек — Америка ассоциацияси», «Питтсбургдаги ўзбеклар жамияти» ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан учрашувлар Филаделфия шаҳрида бунёд этилаётган янги «Масжид Ал-Бухори» ислом маркази ва масжидига ташриф буюрилди. Ҳамюртларимиз илтимосларига биноан имом хатибларимиз масжид меҳробининг тамал тошларини қўйиш маросимида ҳам қатнашишди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра ушбу мажмуа нафақат ватандошларимизнинг диний эҳтиёжлари қондирувчи, хусусан, никоҳ ўқиш, жаноза ва бошқа диний тадбирларни ўтказиладиган маскан, балки Пенсилвания штатида оғир аҳволда қолган ҳамюртларимиз учун ёрдам берувчи ижтимоий ташкилот бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ватандош ташкилотлар вакиллари ушбу марказ Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва маҳаллий полиция, ҳукумат вакиллари билан алоқаларни ўрнатиб, ватандошларимиз дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

Манба: daryo.uz

Мавзуга оид мақолалар
.HilolNashr, нашриётида .Дорул Маърифа, нашриётининг нусхаси асосида тайёрланган Мусҳаф чоп қилинмоқда. Ушбу Мусҳафи шариф аввалги нашр қилинган Мусҳафлардан тажвидли давоми...

2409 10:00 / 16.06.2021
Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон давоми...

1560 12:14 / 05.01.2022
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1506 14:30 / 11.06.2021
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotИчкиликбозлик ndash кони зарарquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам давоми...

4860 11:59 / 20.09.2018
Видеолар
Аудиолар

135074 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55352 14:35 / 11.08.2021