1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Бу йилги Рамазонни ўзингиз учун сўнги фурсат деб қаранг!

14:30 / 15.04.2022 2252 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон гуноҳларга каффоротдир.

Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

Имом Насоий ривояти.

Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса «Албатта, Аллоҳ таборака ва таоло сизларга Рамазоннинг рўзасини фарз қилди, мен эса унинг кечаларини ибодат билан ўтказишни сизга суннат қилдим. Ким иймон билан, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва кечаларини ибодат билан ўтказса, гуноҳларидан онаси туққан кундагидек тоза бўлади», дейилган.

Имом Бухорий Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Кишининг фитнага учраши ўз аҳли, моли, фарзанди ва қўшниси сабабли бўлади. Уни намоз, рўза, садақа, (яхшиликка) буюриш ва (ёмонликдан) қайтариш ўчиради», дейилган.

Рамазон ҳайити.

Рамазонни эсон-омон, ибодат ва мислсиз ажру савоблар билан ўтказиб уни нишонлаш ва бунинг учун шукрона келтириш маъносида Ислом шариатида Рамозондан кейинги ой – шаввол ойининг биринчи куни мусулмонларга байрам қилиб берилган. Ҳайит кунининг барча фазилатлари бевосита Рамазоннинг шарофати саналади.

Ибн Ҳиббон ва Имом Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойи фазилатлари ҳақида гапира туриб, жумладан қуйидагиларни айтганларини эшитган эканлар: «Фитр кечаси бўлганда бу кеча «Мукофот кечаси» деб номланади. Фитр куни бўлганда Аллоҳ азза ва жалла фаришталарни шаҳарларга юборади, улар ерга тушадилар ва кўчаларнинг оғзида туриб олиб, инсон ва жиндан бошқа барча Аллоҳ азза ва жалла яратган нарсалар эшитадиган овозда нидо қилиб: «Эй уммати Муҳаммад, кўп савоб берадиган ва катта гуноҳларни мағфират қиладиган карамли Роббингиз томон чиқинг», дейдилар. Қачонки улар намозгоҳларига чиққанларида, Аллоҳ азза ва жалла: «Эй фаришталарим, ижарага ёлланган кишининг ишини бажаргандаги мукофоти нимадир?», дейди. Улар: «Илоҳимиз, Хожамиз, унинг мукофоти ҳақини тўлиқ берилишидир», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Мен сизларни гувоҳ қиламанки, эй фаришталарим, албатта Мен уларнинг Рамазон ойининг рўзасини тутганлари ва кечаларини қойим қилганлари савобини Ўзимнинг розилигим ва мағфиратим қилдим», дейди».

Бошқа бир ривоятда келишича, мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини адо этиб, намозгоҳга чиққанларида, Аллоҳ таоло: «Эй фаришталарим, ҳар бир ишчи ўз ҳақини талаб қилади, мен уларни мағфират қилдим», дейди. Шунда бир нидо қилувчи: «Эй уммати Муҳаммад, манзилларингизга қайтинглар, батаҳқиқ, гуноҳларингиз ҳасанотларга алиштирилди», деб нидо қилади. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, Менинг учун рўза тутдинглар, Менинг учун оғиз очдинглар, бас, мағфират қилинган ҳолда ўринларингиздан туринглар», дейди.

Шуни яна бир бор алоҳида таъкидлаш лозимки, бу айтганларимиз Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида биз билган, ёдимизга тушган маълумотлар, холос. Унинг яна кўплаб бошқа яхшиликлари, хусусиятлари, баракалари бор, албатта.

Азиз ўқувчи! Рамазонни ғанимат билинг! Ҳар галги Рамазонни ўзингиз учун сўнги фурсат деб қаранг! Кимнинг ажали қачон, ҳеч ким билмайди. Агар насиб бўлиб, кейинги Рамазонга етсангиз, хайр, бўлмаса, сиз фурсатдан унумли фойдаланиб қолган бўласиз, надомат чекмайсиз.

Фойдаланилган манба:

Islom.uzсайти

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтингчи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми Аслида уни қандай ўтказиш керак Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга давоми...

2237 11:00 / 09.04.2022
Аллоҳ таоло Бақара сурасида .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз,, деб давоми...

4199 14:00 / 01.04.2022
Инсонда фаришталарга хос, шайтоний ва ваҳшийликхусусиятлар бўлади. Фаришталарга хос хусусияти ndash иймон, раҳм, тоатибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.Шайтоний давоми...

1352 18:00 / 12.04.2023
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан httpst.messvuz12568 ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар давоми...

1645 18:02 / 03.04.2023