1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ростгўйлик жаннат калити

09:01 / 15.04.2022 4713 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳй қилинган эдик. Бизга бадавийлардан бир оқил киши келиб, у зотдан савол сўраётганини эшитиш қизиқ эди. Бир куни улардан бири келди ва: «Эй Муҳаммад! Бизга юборган элчинг сени Аллоҳ юборганини даъво қилаётганингни айтмоқда», деди.

«Тўғри айтибди», дедилар. «Осмонни ким яратган?» сўради у.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ!» дедилар.

У сўради: «Ерни ким яратган?».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: «Аллоҳ!».

Бояги одам яна савол берди: «Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва улардаги нарсаларни пайдо қилди?».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ!» дедилар.

Ундоқ бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган Зот билан қасамки, сени Аллоҳ Пайғамбар қилиб юбордими?!» деди.

«Ҳа!» дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Сенинг элчинг бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз эканлигини даъво қилди», деди бадавий.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўғри айтибди», дедилар.

«Сени Пайғамбар қилиб юборган Зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?».

Набий алайҳиссалом: «Ҳа!» дедилар.

«Элчинг бизга молу дунёмиздан закот фарз қилинганини айтмоқда», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғрилигини тасдиқладилар.

«Сени Пайғамбар қилиб юборган Зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?».

Набий алайҳиссалом «Ҳа!» дедилар.

«Элчинг ҳар йили Рамазон ойи рўзаси фарз қилинганини айтди», деди келган одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқ жавобини бердилар.

У сўради: «Сени Пайғамбар қилиб юборган Зот билан қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа!» дедилар.

«Сенинг элчинг қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарзлигини айтмоқда», деди бояги киши.

Набий алайҳиссалом: «Тўғри айтибди», дедилар.

Сўнгра у одам: «Сени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мана шуларга зиёда қилмайман, улардан камайтирмайман ҳам», деб қайтиб кетди.

Пайғамбар алайҳиссалом: «Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», дедилар».

Имом БухорийИмом Муслим, Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Доримий, Имом Насоий, Имом ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқса . .Алҳамду давоми...

3093 14:06 / 25.01.2023
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тўшагига ётаётган пайтда .Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла давоми...

3451 14:34 / 22.05.2023
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйғонганларида .Алҳамду давоми...

3487 17:05 / 07.06.2019
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

22430 08:52 / 23.01.2019
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021