1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмини кўриб...

15:04 / 13.04.2022 6113 pdf Ўқиш режими + -

Умрлар бор тириклигида ўликдир. Умрлар бор киши вафотидан кейин ҳам тирикдир...

Кеча таровеҳ намозидан қайтар эканман, телефонимда islom.uz канали орқали  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг умр йўлларини акс эттирувчи икки қисмдан иборат «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмининг намойиши ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Уйга етиб боргунча сабрим чидамай, йўл-йўлакай томоша қилиб келдим.

Бир неча бўлимдан иборат мазкур  фильмни томоша қилар экансиз, Ҳазратнинг яқинлари, дўст-қадрдонлари, шогирдлари ва замонамизнинг таниқли олиму фузалоларининг у киши ҳақидаги хотиралари орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шахсиятини қайтадан кашф этасиз. Бутун бошли бир жамоанинг узоқ вақтдан бери олиб борган ишларининг ҳосиласи бўлмиш бу  фильм фақатгина бир кишининг ҳаётидан гапирмай, давр сиёсати, муаммолари, Ҳазратнинг атрофларида ўша пайтда авж олган фитналар ва у кишининг буларга қарши тутган оқилона йўллари ҳақида ҳикоя қилади. Бир сўз билан айтганда, бу фильм нафақат Исломга, балки оғир дамларда миллатимизнинг дину диёнатини сақлаб қолишга умрини бағишланган ҲАЗРАТИ ИНСОНнинг ҳаёт ҳикояси!

Тўрт соатдан ортиқ вақт давом этадиган бу фильмга кетган вақтингизга ачинмайсиз, иншааллоҳ...

                                                                                                       
Islomga bag'ishlangan umr 1-qism:   https://youtu.be/KsQ8mTS7lbo
Islomga bag'ishlangan umr 2-qism:   https://youtu.be/LUlhx4wXyu8


                                                                                                       Маҳмуд Маҳкам

                                                                                               «Ҳилол» журнали масъул котиби


Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иордан дарёсининг жанубий соҳилларида Лут алайҳиссалом яшаган уй қолдиқлари топилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Бу топилмани иорданиялик археологлар давоми...

5531 14:38 / 10.08.2021
2022 йил 8 июнь куни Россия мусулмонлари идорасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари ndash .Тафсири Ҳилол,нинг давоми...

2067 14:00 / 11.06.2022
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи динимизнинг ривожига катта ҳисса қўшган, Андижоннинг энг улуғ устозларидан, .Қора Қўрғон, жомеъ масжидида давоми...

2690 20:10 / 19.04.2022
Бугун Нақшбанд туризм фестивали иштирокчилари Бухородан Самарқанд шаҳрига етиб келишди.Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон давоми...

2964 19:39 / 11.11.2018