1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қўқонда GRAND TA’LIMнинг янги филиали очилди

14:36 / 10.04.2022 1935 pdf Ўқиш режими + -

Рамазони шарифнинг шукуҳли кунларида, бугун 10 апрель, якшанба куни GRAND TA’LIM Қўқон филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга бир қатор ҳурматли меҳмонлар, устозлар таклиф этилди.

Тадбирни GRAND TA’LIM бош раҳбари Музаффар Саттиев очиб берди. Муассаса раҳбари ўз сўзида Қўқон шаҳри аҳолисини ушбу янги билим маскани билан муборакбод этиб, GRAND TA’LIM жамоаси 14 йилдан бери ушбу соҳада иш юритиши, хорижий тилларни ўқитиш борасида улкан тажрибага эга бўлгани ва келажакда бу йўлда яна кўплаб хайрли лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳақида сўзлади. Қўқон шаҳридан маҳалла фаоллари, нуроний оқсоқоллар хайрли дуолар қилишди.

Миср Араб республикасидан ташриф буюрган устоз Муҳаммад Абдулазиз сўз олиб, илм маскани очилиш муносабати билан ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Қўқон филиали GRAND TA’LIMнинг республикада фаолияти йўлга қўйилган Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ишлаётган ҳамда Навоий, Наманган, Самарқанд, Андижон ва Пойтуғ филиалларидан  кейингиси бўлади. Қўқон филиалида айни дамда араб, инглиз ва рус тили ўқитиш гуруҳлари ҳам «Билағон болажон» мактабга тайёрлов гуруҳлари иш бошламоқда.

Янги иш бошлаётган билим маскани юртимизда фойдали илм тарқатишда ҳисса қўшувчи, фарзандларимизни билимли, салоҳиятли ва етук инсонлар бўлиб камолга етишларида хизмат қилувчи масканлардан бўлишини умид этамиз.

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли юртдошларҲафтанинг сешанба ва жума кунлари .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида, шом намозидан сўнг сийрат суҳбатлари давом этади. давоми...

1771 13:00 / 24.05.2021
Сингапур олимлари томонидан коронавируснинг янги турини ташхислаш учун тезкор тест ишлаб чиқилди, дея Straits Times фантехнология ва тадқиқотлар агентлиги профессори давоми...

6485 17:18 / 25.03.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган давоми...

1800 12:10 / 06.10.2021
Ироқнинг Карбало, Нажаф, Бағдод ва Бобил шаҳарларидан чақирилган 200 та эркак ва аёллардан иборат Қуръон карим фани бўйича ўқитувчилар 30 ҳафталик малака ошириш давоми...

2419 15:00 / 17.12.2018