1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойига бўлган муносабатимиз

17:00 / 02.04.2022 1968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йил давомида Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз, лекин ой яқинлашган сари, ҳавотирмиз хам ошиб бораверади. Бир тарафдан биз ойнинг кириб келишини истаймиз, иккинчи тарафдан оддий кунларимизни рўзанинг узун кунлари билан қандай ўтказишимиз ҳақида ўй фикрлар қўрқувга солади. Ишга бориш, ўқиш, болалар тарбияси ва ҳоказолар.

Шу ерда савол пайдо бўлади: «Қандай қилиб рўзадор қувват ва ишлаш қобилиятини сақлаб қолиши мумкин?»

Бу ҳақда биз сизга Рамазон кунлари руҳий тетикликни сақлаш ва ишлаш тараддудини таъминлашингиз учун олти хил тавсиялар бериб ўтамиз.

1. Авваламбор –ишингизни режалаштиринг

Биринчи ўйлаш керак бўлган нарса, эрталаб саҳарликка ва кечқурун ифторликка нималарни истеъмол қилмоқчисиз. Таом бадандаги қувватга сезиларли таъсир қилади. Оқсил, протеин, мева ва сабзавотларни мутаносиб равишда ейиш керак, лекин организмни хаддан ташқари оқсилларга тўйдириб юбориш керак эмас. Организмда оқсил моддасини ошиб кетиши, уларни ҳазм қилиш учун кўп ҳаракат талаб қилади, натижада сиз лохас бўлиб, чарчоқ аломатларини сезасиз ва уйқу келаверади. Шубҳасиз, бу сизнинг ишлаш фаолиятингизга таъсир қилади. Ишдаги холсизлик иш самарадорлигини камайтириб, ишни сифатли бажариш имкониятларини пасайтиради. Рўзадор бўлсангиз хам, маош олишингиз учун маълум даражада ҳаракат қилишга мажбурсиз. Агар сиз вақт ўтса бўлди, иш самарадорлиги муҳим эмас деб ўйлаётган бўлсангиз қаттиқ адашасиз. Рамазон ҳамма нарсада эҳсон сифатига эришиш учун ҳаракатни талаб қилишни ман этмайди шу жумладан, ишхонада ҳам. Балки у бизга бу соҳада қўшимча ажр олишимиз учун яна ортиқча масъулиятни ҳам юклайди.

Иккинчи ўйлаб кўришимиз керак бўлган муҳим нарса, бу Рамазон ойига бўлган муносабатимиз. Агар сиз Рамазон оғир машаққатли меҳнат ойи бўлади деган ҳаёлда бўлсангиз, ниятингизга яраша ўйлаганингиздек бўлади. Агар сиз учун рўза енгил, ёқимли бўлишини кутсангиз, инша Аллоҳ сиз айнан шундай бўлиш имкониятларини топасиз.

Ниятни яхши қилинг! Аллоҳ сиз учун осон қилиши ҳақида фикр қилинг, ва албатта у бандаларига Меҳрибон. Ҳаммаси иймонга боғлиқ. Севимли Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш, ибодатнинг энг яхши турларидан бири» -деб айтганлар.

Имом Термизий ривояти.

2. Таътилни олдиндан режалаштиринг

Рамазонга киришига қандайдир вақт қолганда шу кунларга таътил олиш мумкин. Бу нарса тўла тўкис Рамазон учун ажралиб чиқиш бўлади ва иш билан диний мажбурият орасида сарсон бўлинмайди. Ойнинг охирида фақатгина Рамазон тугаганига енгил нафас олибгина эмас, эришган ютуқларингиздан анча ҳурсанд бўласиз. Агар сиз ўқисангиз ва бу вақтда сизга татил берилмаса, охирги ўн кунликни шундай режалаштирингки, ўқишдан бўш вақтингизни энг кўпи ибодат бўлсин. Куннинг ўқишдан қайтган вақтдан ифтор ва таровеҳ намозигача ҳар бир соатига жадвал тузиб чиқинг.

3.Имкон даражасида Қуръонга кўп вақт ажратинг.

Эсимда, Рамазон ойидан ташқари Қуръонни хатм қилишни мақсад қилган эдим. Ишга кетишда, бўш пайтларда ўқир эдим, хайратланарлиси шуки, кунига бемалол, қийинчиликсиз уч порадан ўқир эдим. Шундан аниқ мақсад ва шунга мувофиқ ҳаракат билан ажойиб натижаларга эришиш мумкин деган хулосага келдим.

4. Тушлик вақтидан унумли фойдаланинг!

Тушлик вақтларида нима билан банд бўлишингиз ҳақида ўйлаб кўринг , лекин уларни ўтказиб юборманг. Бир нечта вариантлар бор: тоза ҳавода сайр қилиш, кўп вақтни ибодатга сарфлаш, Қуръон ўқиш ёки тинглаш, ё бўлмасам қайлула қилиш.

Бу баъзи фикрлар, балки бошқалари ҳам бордир. Ўзингизга мос келадиганини танлаб олинг ва бир ҳафта ёки ўн кун кетма-кет қилинг, сўнг хилма хиллик бўлиши учун бошқа машғулотни топинг.

Вақтни ўтказиш учун бир бирингизга Қуръон ўқиб ёки ёдлаган оятларни тиловат қилиб берадиган шерик топа олсангиз ажойиб иш бўлар эди.

5. Қийинчиликларга сабр қилинг.

Ишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ва уларни батараф қилиш йўлларини ҳам ўйлаб қўйинг. Бўлиш эҳтимоли бор муаммоларнинг ечимига бизнинг бир нечтьа тавсияларимиз.

Йўллардаги тирбандлик:

Қуръон ёки маъруза тингланг. Диққат билан тингланг, шунда манзилга етиб келганингизни сезмай қоласиз. Ва шу билан бирга Аллоҳни зикр қилиш учун ажойиб вақт. Аллоҳ таоло айтади: «Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми ?» (Раъд сураси, 28-оят).

Тўсиқлар:

Ишда биз билан содир бўладиган кўп нарсалар ибрат олишимиз, бизга дарс учун сабаб бўлиши мумкин. Шундай вақтлардан бири – тушлик вақтидир у пайт сизга таом ейиш мумкин эмас. Бериладиган савоб ҳақида ўйланг ва сиз енгил тортасиз. Шуни эсдан чиқарманг рўза фақат сиз билан Аллоҳга тааллуқли ибодат ва фақатгина У зот сиз ҳақиқий рўза тутаяпсизми йўқми билувчи. Шубхасиз, “ҳеч ким билмайди”деб  сизга бирор бир нарсани ейишга ундовчи шундай кишилар хам топилади. Жавоб беришдан аввал сабрингизни кўрсатинг, бу сиз учун даъватга имкон бўлиши мумкин. Агар «яхшилик истовчингиз» жуда қайсар бўлса, раҳбарингизга мурожаат қилиб нима қилиш кераклигини сўранг. Аксарият раҳбарлар ҳодимларининг рўза тутишларига ижобий ёндошадилар.

Жуда банд бўлишлик намоз ва Қуръон ўқишга вақт қолдирмайди:

Дам олиш ва Қуръон ўқиш ўқиш учун 5-10 дақиқалик танаффуслар олинг. Бу нафақат сизнинг зич  кун тартибингизга ибодатни ҳам қўшилишига балки иш самарадорлигини ҳам ошишига сабаб бўлади, чунки бу орада ақлингиз кейинги вазифа учун дам олади. Намозга келадиган бўлсак,  ўз ишингизни намоз атрофида ташкиллаштиришга одатланинг. Нима билан банд бўлишингиздан қатъий назар намоз учун вақт ажратинг. Бу сизнинг иш кунингизни баракали бўлишига сабаб бўлади.

Ўзингизга сабр учун мукофот борлигини эслатиб туринг. Рамазон – бу сифатни сайқаллаш учун энг муносиб вақт.

6. Ишдан қайтганингизда нима қилишни қарор қилиб қўйинг

Бир оз муддат мизғиб оласизми ёки бекорчилик билан банд бўласизми – энг асосийси бу ишларни билиб қилиш керак. Инсон қилаётган ишини билиб турса,  бу пайт у вақтдан унумли фойдаланиб кўп фойда олади, бу оддий дам олиш ёки ухлаш бўлма ҳам. Сиз ишдан уйга келганингизда, сизни фарзандларингиз ва бошқа вазифалар кутиб турган бўлса, уйга қайтаётганингизда мизғиб олишни тавсия қиламиз. (албатта сиз ҳайдовчи бўлмасангиз) Уйида юмушлари кўп кишиларга яна битта тавсиямиз: ёзда бомдод вақти эрта киради, ундан кейин бироз вақтингизни Қуръон тиловатига ва зикрга бағишлашингиз мумкин. Таровеҳ намозидан кейин тезда ухлашга ҳаракат қилинг, чунки саҳарликкача ва таҳажжуд намози учун дам бўлади. Саҳар вақтлари энг баракали ҳисобланади, ундан имкон қадар фойдаланиб уй ишларини битириб олиш керак. Рамазонда тоқат кўтара оладиган, ибодат учун керакли вазифаларни олиш керак, жуда кўпайиб кетса одамга малол келиб «тутаб» кетиши мумкин. Энг муҳими – иш фаолиятини ва руҳий таскинликни сақлаб шу ишларга ҳамма диққат эътиборини йўналтириши муҳим. Сизга маълум, баъзи вақтларда жаҳлингиз чиқади, сизга қийин бўлади, шунинг учун доим сабр қилиш, тавозеъли бўлиш кераклигини ўйланг ва ҳар куни шу ниятингизни янгилаб боринг.

Манба: Islom.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсонда фаришталарга хос, шайтоний ва ваҳшийликхусусиятлар бўлади. Фаришталарга хос хусусияти ndash иймон, раҳм, тоатибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.Шайтоний давоми...

1352 18:00 / 12.04.2023
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, кунлар, ойлар ўтиб, яна Қуръони Карим ойи ndash Рамазон ойи бетакрор шукуҳ билан кириб келди. Буюк алломалар юрти Ўзбекистонда давоми...

1324 16:36 / 29.03.2023
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

6249 14:30 / 01.05.2022
Quron tadabburi uchun qulay imkoniyatdan foydalaning Azizlar, barchangizni kirib kelgan Ramazoni sharif oyi bilan yana bir bor muborakbod etamiz. Har yilgidek, bu yil ham Ramazon oyi o`zgacha shukuh bilan kirib keldi. Barchamiz uchun sabrqanoat, xayrsaxovat mavsumi, Kalomulloh tilovati, xatmi давоми...

1339 20:11 / 30.03.2023