1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Рамазон ойи олдида турибмиз

14:00 / 30.03.2022 3829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ямандан икки киши келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида иймон келтирди. Уларнинг бири бошқасига қараганда кўпроқ ибодат қилар эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жиҳод қилиб шаҳид бўлди.

Нариги шериги эса ундан кейин бир йил яшаб вафот қилди.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу туш кўрди. Тушида жаннат эшиги олдида турган эмиш. Ҳалиги икки Яманлик киши ҳам ўша ерда турган эмиш. Бир фаришта келиб бир йил кейин вафот этган Яманлик кишини жаннатга киришини айтди. Сўнгра фаришта яна қайтиб чиқиб шаҳид бўлган Яманликни ҳам жаннатга киришини айтди. Сўнгра яна қайтиб чиқиб Талҳа розияллоҳу анҳуга деди:

- Сен қайт! Ҳали сенинг умринг бор!

Талҳа розияллоҳу анҳу кўрган тушини одамларга айтиб юрди. Одамлар унинг тушидан, ҳалиги Яманликларнинг ҳолидан таажжубланиб юришди. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб боргач кишиларга дедилар:

- Нимадан таажжубланяпсизлар?

- Эй Аллоҳнинг Расули! Анави Яманлик ибодатли киши эди, шаҳид бўлди. Аммо шериги жаннатга ундан аввал кирди?!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шундай дедилар:

- Жаннатга аввал кирган киши ундан кейин бир йил яшамаганмиди?

-Яшаган эди!

- Рамазонни топиб, рўза тутиб, намоз ўқиганмиди?!

- Ҳа!

- Унда иккаласининг ўртасидаги фарқ осмон билан ер қадардир!

Мана, Рамазоннинг олдида турибмиз. Рамазонни топган, ҳамда рўзаси ва намози билан шаҳид биродаридан ўзиб кетган юқоридаги Яманликнинг топган ажрига яқин турибмиз иншааллоҳ! Мусобақа қилайлик. Мўъминнинг умри фақатгина яхшиликни зиёда қилиши керак.

Аллоҳ йўлидаги очликка, чанқоқликка марҳабо биродарлар! Бу соатлар ўтиб кетади. Бундан сўнг ичакларимиз яна тўлади. Томоқларимиз яна ҳўл бўлади, аммо ажр қолади иншааллоҳ!

Мажруҳ қалбларга даво бўладиган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиган, тоғлар қадар ажр бўладиган Қуръон қироатига марҳабо! «Алиф лам мим» ни ҳарф демайман. Алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф, мим бир ҳарфдир!

Қиём ва таровеҳга марҳабо! Бунда оёқлар Аллоҳ учун тик туради. Қалблар ўз уловини Унинг эшигида тиз чўктиради. Ширин машаққатлар лаҳзаси ўтиб кетади. Аммо буюк ажр қолади!

Садақага марҳабо! Фақир-мискинларни таомлантиришга марҳабо! Булар қолади. Кафаннинг чўнтаги йўқ. Садақа молимизни охиратга юборадиган ягона йўлдир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон давоми...

3023 10:10 / 30.12.2021
Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан давоми...

2348 21:00 / 10.11.2022
.Эй инсон, бу оламдаги жунбиш ва дабдабага алданма. Уйқуда кўрган тушингда вужудинг қиймақийма бўлса ҳам қўрқма. Зеро, бу дунё бир уйқудан иборатдир,. Ҳазрати давоми...

2095 22:57 / 12.11.2022
.Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик,, деган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

5295 23:05 / 26.04.2017
Аудиолар

230238 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148815 14:35 / 11.08.2021