1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бу йил Рамазон ойида тўрт юз мингдан ортиқ киши умра зиёратига боради

14:55 / 25.03.2022 3237 pdf Ўқиш режими + -

Ҳаж ва умра вазири ўринбосари, доктор Абдулфаттоҳ Машат Asharq Al-Awsat газетасига берган маълумотига кўра, 2022 йил муборак Рамазон ойида Умра зиёратига бориш истагида бўлганлар сони кўп эканлигини маълум қилди. Бу йил Масжидул Ҳарам Рамазон ойида 400 мингдан ортиқ зиёратчиларни қабул қилиши кутилмоқда.

Умра хорижлик саёҳатчилар учун кенг очиқ. Саудия Арабистони Рамазон ойида саёҳатчилар сонини чекламайди, бироқ зиёратчиларнинг кунлик сони Ҳаром масжидининг сиғимига қараб белгилаб қўйилган бўлиб, одамларнинг ҳаддан ташқари кўп тўпланишига йўл қўймайди.

Маълумки, икки муқаддас масжид ҳозирда ҳар куни юз минглаб зиёратчиларни қабул қилмоқда.

Машатнинг сўзларига кўра, коронавирус чекловларни олиб ташлаш сиёсати қиролликдаги пандемия ҳолатини инобатга олган ҳолда олиб борилган. Бундан ташқари, у соғлиқни сақлаш вазири томонидан ишлаб чиқилган Eatmarna иловасини бутун дунёдан зиёратчилар учун расмий жараённи осонлаштиришда катта рол ўйнаганинин эътироф этди.

Доктор Абдулфаттоҳ Машатдан бу йил муқаддас сафарга чиқадиган зиёратчиларнинг тахминий сони ҳақида сўралганда: «У Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемия ривожланиши ва унинг таъсирини баҳолаётганини ҳисобга олиб, айтишга ҳали эрта эканлигини айтди».

Шунингдек, у Саудия Арабистони қанча зиёратчини қабул қилишига чек қўймаганини таъкидлади. Ҳозирда Умра зиёратига рухсат олган ҳар бир кишини Қироллик қабул қилади.

                                                                                                  Хуршид Маъруф тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 8 апрель куни Доҳа шаҳрида .XIДоҳа Ислом молия конференцияси, бўлиб ўтади. Унда ислом молияси бўйича мутахассислар, давлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, давоми...

860 12:19 / 07.04.2025
Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур давоми...

1187 19:23 / 21.05.2024
Тошкент шаҳар .Қора соқол ота, жомеъ масжиди имомноиби, устоз Муҳаммад Шокир домланинг акалари Фахриддин ҳожи отанинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий давоми...

1203 15:58 / 10.08.2024
2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида AрРиёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида илмий давоми...

1689 10:57 / 10.02.2024