1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума кунини ибодат ва дуо билан ўтказинг!

09:30 / 25.03.2022 2725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва:

«Унда бир соат бор. Қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.

Баъзилар «Бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир», дейдилар.

Бошқалар эса уларга хилоф равишда «Бу соатдан мурод озроқ вақтдир», дейдилар.

Ушбу ҳадис иккинчи фикрга далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишора қилиб, бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, «бундай», деб, озлигига ишора қилганлар.

Ана ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун ҳар доим Жума куни ибодат ва дуо билан машғул бўлмоқ керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни мағфират қилиб, дуоларимизни ижобат қилсин!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жума кунининг аввалги нидоси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва давоми...

4817 05:30 / 21.02.2025
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мискинга қилинган садақа битта садақадир, қариндошга қилингани эса давоми...

1478 22:09 / 16.05.2024
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Жумага уч хил одам ҳозир бўлади. Бир одам унга лағв қилиш давоми...

1698 10:26 / 07.06.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жума кунида йигирма тўрт соат бор. Ҳар бир соатда Аллоҳ давоми...

7480 04:00 / 12.07.2024