Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (175-дарс). Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг!

18:30 / 21.03.2022 3974 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида қуйидагиларни айтади:

وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَّسُولاً أَنِ اعْبُدُواْ اللّهَ وَاجْتَنِبُواْ الطَّاغُوتَ فَمِنْهُم مَّنْ هَدَى اللّهُ وَمِنْهُم مَّنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلالَةُ فَسِيرُواْ فِي الأَرْضِ فَانظُرُواْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ

 

«Батаҳқиқ, ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб расул юборганмиз. Бас, улардан Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам бор ва устиларига залолат ҳақ бўлганлари ҳам бор» (36-оят).

Ҳеч шубҳа йўқки, Биз ҳар бир умматга пайғамбар юбордик. Ҳар бир пайғамбарнинг ўз умматига айтадиган гапи «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», дейишдан иборат бўлди.

Яъни, бу дунёда фақат Аллоҳнинг кўрсатмаси ила яшанг, Унинг айтганини қилинг, қайтарганидан қайтинг, фақат Унгагина сиғининг. Шу билан бирга, тоғутдан четланинг. Унга ибодат қилманг. «Тоғут» сўзи араб тилида Аллоҳдан бошқа ибодат қилинган нарсани ифода этади. У шайтон, фолбин, буту санам, табиатдаги махлуқотлар ёки ҳайвонлар бўлиши мумкин.

Демак, Аллоҳдан ўзганинг айтганини қилиб яшаш, ўшанинг таълимотларига амал қилиш, унга сиғиниш тоғутга ибодат қилиш бўлади. Аллоҳ таоло эса бандалари фақат Ўзига ибодат қилиб, тоғутдан четланишини истайди. Ушбу хоҳиш-иродани У Зот одамларга пайғамбарлари орқали етказди. Аммо одамлар ўзларини турлича тутдилар.

«Бас, улардан Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам бор ва устиларига залолат ҳақ бўлганлари ҳам бор».

Ҳидоят йўлини ихтиёр қилиб, унга интилганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга йўллади. Залолат-куфр йўлини ихтиёр этиб, ўша томонни кўзлаганларга залолат ҳақ бўлди.

Бу икки тоифанинг ҳеч бирини Аллоҳ мажбурлагани йўқ. Улар ўз ихтиёрлари билан тасарруф қилдилар. Шунингдек, икки тараф ҳам Аллоҳнинг шомил ихтиёридан чиққанлари йўқ. Чунки дунёдаги ҳар бир нарса фақат У Зотнинг иродаси, жорий қилган қонун-қоидаси билан бўлади.

Аллоҳ таоло ҳидоятни танлаб, шу йўлда юраётган кишиларнинг ҳидоятга келишини ихтиёр этган ва жорий қонун-қоидаларга айлантирган.

Шунингдек, залолатни танлаб, шу йўлга интилаётган кишиларга залолат ҳақ бўлишини ихтиёр қилган ҳамда жорий қонун-қоидаларга айлантиргандир.

Ана шу қонун-қоидаларга биноан, ҳар бир инсоннинг ҳидоят ёки залолатга кетиб, яхшилик ёки ёмонлик қилиши Аллоҳнинг хоҳишига мувофиқ бўлади, дейилади.

Пайғамбар  алайҳиссаломларнинг вазифаларидан яна бири Аллоҳ таолонинг амр ва найҳиларини бандаларга етказишдир. Аллоҳнинг Ўзи бу ҳақда Аҳзоб сурасида қуйи-дагиларни айтади:

الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالَاتِ اللَّهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلَا يَخْشَوْنَ أَحَدًا إِلَّا اللَّهَ وَكَفَى بِاللَّهِ حَسِيبًا

 

«(Улар) Аллоҳнинг рисолатларини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиганлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчиликка кифоядир» (39-оят).

Аллоҳнинг йўлига ҳеч қандай тангликсиз эргашиб юрган зотлар, набийлар қуйидаги сифатларга эга бўлганлардир:

«Аллоҳнинг рисолатларини етказадиган» зотлардир.

Аллоҳ уларни ўз элчиси – пайғамбари қилиб юборган. Улар – пайғамбарлар, одамларга Аллоҳнинг пайғомини – хабарларини етказувчилардир. Албатта, Аллоҳ таолонинг рисоласида Ўз бандаларига йўллаган амрлари ва наҳйилари бўлади. Пайғамбарлар ана ўшаларни ўз умматларига етказадилар.

Аллоҳ таоло бу борада Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб қуйидагиларни марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ وَاللّهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ

 

«Эй Расул! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар (шундай) қилмасанг, Унинг рисолатини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлар. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас»  (Моида сураси, 67-оят).

Бу ояти карима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб бўлиб, Аллоҳ таоло у кишига ҳар қандай шароитда, одамларнинг қабул этиши-этмаслигига қарамай, даъват қилавериш, Аллоҳ таолонинг амрлари ва наҳйиларини етказавериш лозимлигини буюрмоқда:

«Эй Расул! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ».

Зотан, пайғамбарлик вазифаси ўзи шундан иборат. Бошқа оятларда одамларга Аллоҳдан нозил қилинган нарсани қандай етказишнинг таълими ҳам берилган. Жумладан, ҳикмат ва яхши мавъизалар билан етказиш таълим берилган. Демак, нима қилиб бўлса ҳам, Аллоҳдан нозил қилинган нарсани етказиш вазифаси мавжуд.

«Агар (шундай) қилмасанг, Унинг рисолатини етказмаган бўласан».

Яъни агар Роббингдан нозил қилинган нарсани етказмасанг, Аллоҳнинг пайғамбарлиги вазифасини адо этмаган бўласан. Аммо етказиш осон иш эмас. Ислом даъвати йўлида тўсиқлар кўп бўлади. Мусулмон даъватчининг душманлари кўпдир. Унга қарши турли иғво-бўҳтонлар уюштирилади. Маломатлар қилинади. Обрўйига, молига ва жонига суиқасд қилинади. Аммо бу нарсалардан қўрқма. Чунки

«Аллоҳ сени одамлардан сақлар».

Уларнинг ёмонликларидан асрайди.

Исломга даъват қанчалик кучли бўлмасин, баъзилар тўғри йўлга юрмасликлари мумкин. Бундай пайтда даъватчи тушкунликка тушмаслиги керак. Аллоҳнинг суннати ўзи шундай:

«Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас».

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг вазифаларидан яна бири одамларга яхши ўрнак бўлишдир.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ давоми...

2326 19:00 / 04.12.2023
бешинчи мақола .Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринга Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми, 6364оятлар. Инсон ва ҳайвон фойдаланадиган ўсимликни олиб давоми...

3850 21:00 / 01.03.2021
.Холиқ,нинг маъноси .Бориъ, билан бирга келганда .тақдир қилувчи, ndash .ўлчовли қилувчи, бўлади. .Бориъ,нинг маъноси эса .пайдо қилувчи,, .вужудга келтирувчи, бўлади. давоми...

5137 20:05 / 02.12.2019
Аллоҳ таоло .Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган кунда, қилган ишларининг хабарини берур. Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир давоми...

6293 05:00 / 02.12.2016
Аудиолар

135057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55333 14:35 / 11.08.2021