1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Эй инсонлар, дунё ҳисоб-китобли

18:30 / 15.03.2022 5228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ كَفَرُواْ وَقَالُواْ لإِخْوَانِهِمْ إِذَا ضَرَبُواْ فِي الأَرْضِ أَوْ كَانُواْ غُزًّى لَّوْ كَانُواْ عِندَنَا مَا مَاتُواْ وَمَا قُتِلُواْ لِيَجْعَلَ اللّهُ ذَلِكَ حَسْرَةً فِي قُلُوبِهِمْ وَاللّهُ يُحْيِي وَيُمِيتُ وَاللّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

Эй иймон келтирганлар! Куфр келтирган ва Аллоҳ уларнинг қалбларида ҳасрат қилиши учун, ер юзида кезиб юрган ёки ғозий бўлган биродарлари ҳақида: «Агар ҳузуримизда бўлганларида, ўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар», дейдиган кимсалар каби бўлманг. Аллоҳ тирилтирур ва ўлдирур. Аллоҳ қилган амалларингизни кўриб турувчидир. (Оли Имрон сураси, 156-оят).

Ёдларингизда бўлса, мусулмонлар Уҳудга, мушрикларга қарши жангга отланганларида, Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бошлиқ мунофиқлар ортга қайтишган эди. Жанг тугаб, ҳамма нарса аён бўлганида, мунофиқлар одатдагидек, иғво тарқатишни бошлашган. Жумладан: «Биз ўз вақтида ортга қайтган эканмиз, мана, соғ-саломат қолдик. Агар қайтмаганимизда, эҳтимол, биз ҳам ўлиб кетармидик? Мана, фалончилар гапимизга кирмай, урушга боришган эди, ўлиб кетишди. Агар бизга қўшилиб, ортларига қайтганларида, ўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар», – дейишади.

Ушбу ояти каримада ҳақиқий мўминлар ана шуларга ўхшамасликка даъват қилиняпти.

«Эй иймон келтирганлар! Куфр келтирган ва Аллоҳ уларнинг қалбларида ҳасрат қилиши учун, ер юзида кезиб юрган ёки ғозий бўлган биродарлари ҳақида: «Агар ҳузуримизда бўлганларида, ўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар», дейдиган кимсалар каби бўлманг».

«Ҳасрат» сўзининг маъноси – бирор севимли кишининг ўтиши муносабати ила надомат чекишдир. Яқинларимизнинг ризқ талабида ёки Аллоҳ йўлида ғазотга чиқишлари уларнинг ўлимларига сабаб бўлди, деб эътиқод қилиш қалбда ҳасратни қўзғайди. Бу эса мутлақо нотўғри эътиқоддир. Чунки аслида:

«Аллоҳ тирилтирур ва ўлдирур».

Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким ҳеч кимга ҳаёт бера олмайди ёки ҳаётдан кетказа олмайди. Агар Аллоҳ бирор кимсанинг тирик юришини ирода қилса, у кимса душман ичида жанг қилган тақдирда ҳам ҳеч нарса бўлмасдан, тирик ва соғ-саломат қолаверади. Аллоҳдан ажал келмаса, пашша ҳам ўлмайди. Аксинча, ўлимдан ҳам қочиб қутулиб бўлмайди. Ажал етганида, инсон қаерда бўлса ҳам ўлаверади.

«Аллоҳ қилган амалларингизни кўриб турувчидир».

У Зот ким Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқда, ким жиҳоддан қочиб, мунофиқлик қилиб, мусулмонлар ичида висир-висир гаплар тарқатмоқда – ҳаммасини кўриб турувчи Зотдир. Охиратда буларнинг ҳаммасининг ҳисоб-китоби бор, мукофоти ёки жазоси бор.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу оятлар синчиклаб ўқибўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини экани яққол намоён бўлади. Аввалги беш оятда пок давоми...

9038 10:54 / 22.02.2013
Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади .Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва тунда ҳам Унга сажда қил ва узоқ тунларда Уни поклаб ёд эт, давоми...

3836 12:09 / 31.10.2018
.Эй Расул Оғизлари ила .Иймон келтирдик, деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганлардан иборат куфрга давоми...

2467 19:00 / 28.09.2023
Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади Оли Имрон.Албатта, куфр келтирганларга уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳазобидан бирор нарсага асқотмас. давоми...

3806 14:06 / 07.11.2018
Аудиолар

228114 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146815 14:35 / 11.08.2021