1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда икки нафар фуқарога таъқиқ қўйилди

21:55 / 21.02.2022 3566 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг юртимиз аҳли Умра ибодатини адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Диёримиз зиёратчилари учун Макка ва Мадина шаҳарларида барча шарт-шароитлар энг юқорида даражада муҳайё қилинди. Буни – Умра сафарида бўлиб турган зиёратчиларнинг миннатдорлик сўзлари, самимий эътирофларидан ҳам яққол кўриш мумкин.

Кези келганда, сафар билан боғлиқ айрим кўнгилсиз ҳолатларни ҳам айтиб ўтиш керак. Хусусан, жорий Умра мавсумида Мадина аэропортида икки нафар зиёратчимиз Саудия Арабистони чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга таъқиқ борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида Саудия қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан мамлакатга кириш учун 10 йил муддатга таъқиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз. Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади”, деган ҳикмат бор. Мазкур икки фуқаро аввало ўзларини муборак ҳаж ва умра амалларини адо этиш бахтидан мосуво этдилар, қолаверса зиёратчиларимизга ажратилган икки ўринни беҳуда кетишига сабабчи бўлдилар.

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоридир. Ўз навбатида, сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли умра зиёратини адо этишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 17 апрель куни соат 1030да .Hilol nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимга юртимизнинг таниқли давоми...

1407 20:40 / 16.04.2024
Бугун, 7 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланади. Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис ва чекка давоми...

2368 16:20 / 07.09.2021
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имомдомлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан суҳбатлар қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, мурожаатларига давоми...

1507 00:30 / 29.03.2024
Тошкент вилояти вакиллигида узоқ йиллар хизмат қилган Орифжон домла Юлдошев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда барча оила давоми...

2431 11:41 / 08.09.2022