1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Маккани фатҳ этилиши

19:00 / 18.02.2022 4213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Макканинг фатҳ этилиши улкан аҳамиятга эга эди. Макка – ҳаммага машҳур шаҳар. Унинг асосий аҳолиси Қурайш – арабларнинг бош ва энг обрўли қабиласи.

Тарихда ҳеч бир подшоҳ ёки ҳеч бир куч Маккани фатҳ қила олмаган. Ким бу ниятни қилса, Абраҳага ўхшаб, ўз-ўзидан ҳалокатга учраган. Ўша пайтда машҳур фил ҳодисасини кўрган-билган одамлар кўп эди.

Хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келишларидан тахминан 50-55 кун олдин «Фил воқеаси» бўлиб ўтган. Бу милодий 571 йил февраль ойи охири ёки мартнинг бошига тўғри келади. Яманнинг мутаассиб насронийлардан бўлган қўмондони Абраҳа 60 минг кишилик қўшин билан Маккага Каъбани бузиш учун юриш қилади. Қўшин ичида 9 ёки 13 та фил бўлган ва Абраҳа улар орасидан «Маҳмуд» исмли катта филни ўзига танлаб олган эди. Мазкур ҳарбий ҳужум Аллоҳ таолонинг Каъбани сақлаб қолиши ва Абраҳанинг қўшини Абобил қушлари ташлаган тошлардан қирилиб кетиши билан якунланади.

Бунинг устига, Қурайшнинг бошқа қабилаларга таъсири кучли эди. Кўплаб қабилалар Қурайш билан иттифоқчи эди. Шунинг учун бу иттифоқни бузиб, Исломга кира олмай туришганди. Ундан ҳам кўпи эса иккиланиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Қурайш орасидаги курашнинг натижасини кутиб турарди. Улар ўзларича: «Агар Муҳаммад ҳақиқий пайғамбар бўлса, Қурайшнинг устидан ғолиб чиқади, ўшанда унга иймон келтирамиз», дейишар эди.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккани фатҳ қилиб берганидан сўнг бу саволларнинг ҳаммасига жавоб топилди.

Аввало, ҳеч кимга фатҳ этилмаган Макканинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фатҳ этилиши у зотнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларининг исботи бўлди.

Иккинчидан, Қурайшнинг ҳаммаси мусулмон бўлиши бошқалар олдидаги барча иккиланишларни йўққа чиқарди.

Энди ҳамма тўп-тўп бўлиб Исломга кира бош­лади.

«Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан мағфират сўра. У тавбани қабул қилувчидир» (Наср сураси, 1–3-оятлардеган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани тарк этишларидан олдин йигирма бир ёшдаги Аттоб ибн Асийд ал-Умавий розияллоҳу анҳуни бу шаҳарга волий (ҳоким) қилиб тайинладилар.

«Ислом тарихи» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли, дейдилар. Чунки тарих кишининг асл илдизидирки, ўзининг келиб чиқишини яхши билмаган инсон эртанги кунига қандай ғоя, қандай давоми...

6663 16:31 / 24.01.2018
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятга тақдим қилган улкан хизматларидан бири дин ва дунёни жамлаш ҳамда тарқоқ сафларни ҳамда тижорий жамоатларни давоми...

2861 14:00 / 26.07.2023
Бувайб жангиҳижрий 13 йил Рамазон ойи, милодий 634 йилБу жой Куфага яқин эди. Мусаннонинг қўмондонлигида мусулмонлар форслар устидан жуда катта ғалаба давоми...

2337 09:51 / 12.05.2024
ҳижрий 1 йилРамазон ойида ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу бошчиликларида ўттиз нафар муҳожирдан иборат саҳобалар тарафидан байроқ кўтарилган, улар Қурайш давоми...

3407 16:07 / 23.08.2020
Аудиолар

230207 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148785 14:35 / 11.08.2021