1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афв эълон қилинди

21:26 / 31.01.2022 2601 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай  жиноят содир этган, ҳозирги вақтда  қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.  Фармоннинг тўлиқ матни www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иордания Оли Байт quotИсломий тафаккурquot қироллик академияси 11 март куни халқаро ислом билимлари университетида академия аъзоси фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

2756 19:39 / 14.03.2020
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

2365 15:30 / 06.05.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият давоми...

2396 17:50 / 18.04.2023
Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Самарқанд вилоятига сафарлари давомида қайтадан барпо этилаётган Имом Бухорий давоми...

2246 23:28 / 07.04.2023