1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яхлит ва ноқис

09:03 / 24.01.2022 1869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхлитни ноқис деб қабул қилиш уни кўрмасликдир. Саҳоба деганда нимани тушунамиз? Қўлига қурол олиб куфрга қарши жанг қилган жасур одамнинг сиймосини тасаввур қилиш саҳобани том маънода билмасликдир. Жойнамоз устида саждадан бош кўтармаган мўминни саҳобанинг ягона кўриниши сифатида қабул қилиш ҳам нотўғридир. Масжидга қамалиб олиб, бозор ва кўчадан узоқлашган ҳам биз саҳоба деб ўйлаган киши эмас. Бозорни ва кўчани бошқаларга қолдирган кишини ҳам саҳоба дея олмаймиз. Бутун дунёни Аллоҳнинг шариатига таслим этиш учун имон келтирган кишининг номи саҳоба бўлиб, у нафақат жасорати, балки обидлиги билан бирга танилиши керак. Масжидга берган эътибори каби бозордан хабардор бўлиши лозим.

Бутун умрни Аллоҳнинг амрига бағишлаган саҳоба ҳаётнинг ҳамма жабҳасида бордир. Бўлмагани ёки бўла олмаган соҳалар унинг камчилигидир. Масжид, уй, иш жойи, дам олиш маскани ҳаётдаги маълум бир нисбатда мўмин киши биродарини чақирганда имони уни ўша ерга йўллайди. У ерда жиҳод билан мукаллаф бир мўмин сифатида кўриниш беради. Худди шу инсон уйда аёли билан бирга бўлганида Аллоҳнинг номидан аҳдлашган жуфтлик сифатида бу оғирлик билан бирга баҳамжиҳат бўлишади. Кўз олдиларидаги фарзандларини Аллоҳнинг омонатини қўриқлаётган қўриқчидек ҳимоя қилади.

У тижорат билан шуғулланиш асносида ризқининг ортидан югуради, аммо ҳалол ейиш ва ҳалол яшашни ибодат деб билади. У масжидда руку ва сажда қилаётганда ибодатда бўлади. Хоҳ тафсир бўлсин, хоҳ география китоби, бу илмни Аллоҳни танишнинг бир усул сифатида қабул қилади ва қўлидаги китобни шундай ўқийди. Шу шаклда масжид ва китоб жавони уйининг иккита алоҳида хонаси каби кўз олдида туради. У кўчада юрганида ҳам худди масжидда бўлганидек кўчаларни ҳам фаришталари билан назорат қиладиган Аллоҳнинг бандаси ўлароқ юрганини унутмайди.

Илк инсондан бошлаб ер юзидаги одамзот можаросини оятма-оят изоҳлаб берган Қуръон ҳаётимизни қамраб олган даражаси ҳам мана шу даражадир. Оятлари орасида тарих, келажак, жўғрофия, инсон, ҳайвонот, коинот, жин ва фаришталар билан боғлиқ мавзуларни сочиб юборган Қуръон бизнинг раҳбаримиздир. Унинг бизга раҳбарлиги ибодат сифатида уни ўқишимиздан бошланиб, ҳаётда йўл-йўриқ кўрсатадиган белгиларгача бўлган жуда кенг доирада акс этади. Бундай Қуръонга имон келтиришнинг энг содда зарурати унга ўхшаган кенг доирада яшашда акс этади.

Мўмин киши то умрининг охиригача ва мўминдек яшашга масъул эканига имон келтирган вақтидан бошлаб имони унинг зиммасига юклаган мажбуриятни поймол қилдириб қўймайди. «Саҳоба» бу инсоннинг исми. Саҳобаларни яхши кўриш, уларга ўхшашга интилиш шуни тақозо этади. Уларнинг мероси том маънода ана шу меросдир. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Улар қўлларида қилич, тилларида тасбеҳ, фикларида тавҳид, хонадонларида ҳузур, масжидларида уҳувват ва бозорларида барокат билан яшашди. Динни бир бутун ҳолда қабул қилиб олишгани учун уларда Ислом дини бутун ҳолида намоён бўлди. Фаолиятларида камчиликлар учраган бўлса ҳам тушунча ва эътиқодларида камчиликкаа рози бўлишмади. Бу борада улар дунёни қўлларида тутиб тургандек эдилар.

Динимиз Исломни Аллоҳ тушурган даражада ва бутун қолган қисмларини ҳеч бўлмаганда саҳобалар савиясида яшашнинг иложи йўқ. Ўзимиз яшаётганимизни дин дейишни бошлаганимизда эса ҳаётимиз остин-устун бўлиб кетади. Эҳтимол, бошимизга тушган мусибатларнинг бошланғич нуқтаси ҳам шу бўлгандир.

Ҳеч ким мўминликдан бошқа исмга рози бўлмайди, лекин том маънодаги дин кимларгадир оғир келгани, баъзиларга шартлар мос келмагани зарурати юзасидан масалани кейинга қолдиришлари мумкин. Эркак ва аёли билан бирга мўмин бўлишнинг энг табиий ечими сифатида динимизга тўлиғича эга чиқишга мажбурмиз. Бир бурчагидан ушлаб олганимиз ёки маълум бир қисмига эгалик қилганимиз дин Аллоҳ тушириб, камолга етиштирган дин эмас. Динимиз Ислом яхлитдир. Барча таркибий қисмнинг ҳар бири уники, лекин бу қисмлар асло дин эмас. Инсон ўлароқ бу тамойил бизга тадқиқ қилинганда, бундай натижа пайдо бўлади: мусулмонликнинг баъзи қисмлари билан том мусулмонликни даъво қилолмаймиз. Манбалари ва ҳукмлари билан яхлит ҳолида кўриш ва унга толиб бўлиш бизнинг мусулмонлигимиздир.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Ҳотам Тоийдан сўради.Ўзингдан ҳам сахийроқ инсонни кўрганмисанҲотам деди Ҳа Той қабиласидаги бир йигит мени саховатда мағлуб қилган эди. Бир куни унинг давоми...

2480 00:18 / 08.12.2022
Олий ҳиммат соҳиби ва бу диннинг ғами билан дардланган мусулмон киши учун энг аҳамиятли нарса умрининг ҳар бир лаҳзасига эга бўлиши ва уни Аллоҳнинг розилигидан давоми...

2406 09:00 / 07.01.2022
Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади .Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайрсадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни хато давоми...

2070 10:44 / 12.08.2024
У дунёга келганида миттигина вужудни ҳамширалар чақалоқлар тортиб кўриладиган тарозига солишган эди. Бундан 44 йил олдин 1 кг 300 гр бўлиб туғилган Бахтиёр бугун 70 давоми...

9378 09:00 / 02.05.2023