1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тафаккур: Бир хил сув ила суғорилган мевалар

08:00 / 18.01.2022 2998 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз тановул қиладиган нозу неъматлар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Узум, хурмо, анор, олма, ўрик, нок, шафтоли, беҳи, қовун, тарвуз, бодом, ёнғоқ, буғдой, арпа, гуруч, ананас, банан, лимон, апельсин, мандарин, бодринг, помидор ва ҳоказо неъматлар турли рангда, шаклда, таъмда бўлсада, аммо уларнинг барчаси бир хил сув ила суғорилади. Мана шунинг ўзи Аллоҳ таолонинг улкан мўъжизаларидан биридир. Роббимиз Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَفِي الْأَرْضِ قِطَعٌ مُّتَجَاوِرَاتٌ وَجَنَّاتٌ مِّنْ أَعْنَابٍ وَزَرْعٌ وَنَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَغَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَىٰ بِمَاءٍ وَاحِدٍ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَىٰ بَعْضٍ فِي الْأُكُلِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ

«Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумли боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва таъмда уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилурмиз. Бунда, албатта, ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир» (Раъд сураси, 4-оят)

Мазкур меваларни еб кўрганимизда, гарчи бир хил сув ила суғорилса ҳам, уларнинг таъми турлича эканига, бири ширин, бири нордон, бири шўр ва ҳоказо эканига гувоҳ бўламиз. Мана шулар ҳақида ақл юритган киши бунда Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига, қудратига, азаматига далолат қиладиган белгиларни топади.

Келинг, мазкур мевалар орасидан мандарин ҳақида ўйлаб кўрайлик!

Мандаринни деярли барчамиз кўрганмиз. Пўсти арчилганда, ичида бўлакларга бўлиниши осон қилиб қўйилган мевага кўзимиз тушган. Айтингчи, мандарин ўз-ўзидан шундай бўлиб қолганми?! Йўқ, албатта! Уни Аллоҳ таоло шундай қилиб яратган!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ ۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» (Зумар сураси, 62-оят).

Қаранг, мандаринни қийналмай истеъмол қилишимиз учун Меҳрибон Роббимиз уни бўлакларга бўлиб, тайёр қилиб қўйибди.

Нақадар Меҳрибонсан, Роббим!

Шундай Роҳман, Роҳим бўлган Зотга ибодат қилмай, Унга ҳамду сано айтмай, неъматлари учун шукр қилмай, мандаринни еб, кекириб юрганлар кўзларини очиб, ўзларини тузатсинлар, Намозни бошлай олмаётган бўлсалар, бугуноқ, ҳозироқ бошласинлар!

Агар Намоз ўқишни билмасалар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Намоз мўминнинг меърожи» номли китобларини қўлга олсинлар! Тушунмаган жойларини имомлардан сўрасинлар, улар ҳеч малолланмай тушунтириб беришади, иншаа Аллоҳ.

Аллоҳ таоло юртимиздаги барча мусулмонларни намозхонлардан қилиб қўйсин! Шароит, вазият, ички тартиб қандай бўлишидан қатъи назар намозни ўз вақтида адо этиб боришларини уларга ҳам, бизга ҳам насиб этсин!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, умримизни узун, амалимизни солиҳ айлаб, хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар розияллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга давоми...

3491 04:00 / 06.08.2022
Ҳикоя қилинишича, араб чавандози саҳрода от устида борар эди. Йўлда ташналикдан қийналаётган бир кишини кўриб қолди. Бояги одам чавандоздан сув сўради. Чавандоз давоми...

4533 09:00 / 19.08.2022
Маҳаллада ёшлар етакчиси бўлиб ишлайдиган Сардорбек шанба куни эрталабдан бозорга тушди. Биринчи галда таътилда болалар зерикиб қолмасин деб, уларга китоблар давоми...

7206 06:26 / 14.11.2023
Африка қитъаси шимолиғарбида жойлашган Марокаш давлатини араблар ndash Мағриб, турклар ndash Фас, французлар эса Марок Марокко деб атайдилар. Мазкур қироллик ҳудудида давоми...

1949 09:02 / 17.12.2024
Аудиолар

232024 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150537 09:35 / 11.08.2021