1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Истиғфор ва дуони лозим тутинг!

10:50 / 18.01.2022 3295 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик одамлар, “ишим юришмаяпти”, “қарзим кўп”, “омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти” деб нолийди.

Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган.

Хусусан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилаp.

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади. Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.

Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривояти.

Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

“Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар”.

Термизий ва Ҳоким ривоят қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ .Уйунул ҳикоёт, номли китобида келтиради.Бани Исроилдан бир обид олтмиш йил ибодатхонада ибодат қилди. Тушида бир киши кўриниб унга давоми...

2886 09:00 / 02.02.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир қора аёл масжидни супуриб юрар эди. У вафот қилганида саҳобалар унинг вафотини унча катта бўлмаган бир давоми...

2565 15:00 / 24.09.2024
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ ғамга тушиб қолган бир инсонни кўриб қолиб деди Мен сендан учта нарсани сўрайман. Шуларга жавоб бер Сўранг Бу борлиқда Аллоҳ давоми...

1327 09:00 / 28.07.2023
Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари .Саҳобалар замонидан қолган киши, дейишар эди. Биласизми нега Салоҳ давоми...

3951 16:00 / 28.06.2023