1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрлик машҳур қори хотирланди

16:28 / 17.01.2022 1439 pdf Ўқиш режими + -

Мисрлик машҳур қори шайх Абдул Алим Фасад вафотининг бир йиллиги муносабати билан хотирланди.

Аль-Шурук хабар беришича, 2021 йил 16 январь куни Мисрнинг Кафр шайх вилоятидаги энг кекса ва машҳур Қуръон уламоларидан бири шайх Абдул Алим Фасад 73 ёшида касаллик туфайли вафот этди.

Шайх Фасад 1947 йилда Мисрнинг Кафр Шайх вилояти Била шаҳрида туғилган.

Ал-Азҳар университетида Қуръон илмлари бўйича таълим олган. Ҳаёти давомида Миср жамғармалар вазирлиги номидан кўплаб араб ва Ислом давлатларига саёҳат қилган ва Рамазон ойида Қуръон маросимларида иштирок этган.

Фасад оиласидан бўлган кучли воиз Абдул Салам Хаворийнинг айтишича, Абдул Алим Фасад тақводор ва камтар инсон, истеъдодли Қуръон ҳофизи бўлган.

Умрининг сўнгги йилларида Фасаднинг шифокори унга Қуръон ўқимасликни маслаҳат берган. Бироқ у бундан бош тортиб, Қуръон қироат қилаётган ҳолда вафот этишини афзал кўришини таъкидлаган.

Шайх Фасад Кафр шайх вилоятидаги Қуръон қорилар уюшмасининг аъзоси эди.

У ўн ёшида Қуръони Каримни ёд олган. Ҳаёти давомида кўплаб ички ва халқаро Қуръон мусобақаларида биринчи ўринни эгаллаган Қуръон ҳофизидир.

Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британиядаги масжидларда фаол мусулмонлар томонидан йиллар давомида маҳаллий жамоалар учун .Очиқ эшиклар куни, ўтказиб келинмоқда. .Масжидимизга ташриф, давоми...

1620 16:01 / 18.09.2023
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев давоми...

1698 18:43 / 21.09.2023
Одатда одамлар каттакатта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети АҚШ талабаси ҳам ажабтовур давоми...

3345 15:04 / 24.10.2018
Жорий йилнинг 7 май куни .Blackburn Roverс, футбол клуби уйи бўлмиш Ewood Park майдонида .Ҳалол озиқовқат, фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Lancashire Telegraph канали хабар давоми...

1576 11:01 / 17.05.2023