1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрнинг етти таниқли қорилари ҳақида китоб нашр этилди

12:00 / 10.01.2022 2441 pdf Ўқиш режими + -

«Мисрлик етти машҳур қориларнинг тиловати», яъни «Мезамиръул Қуръон» китоби қориларнинг қироат усули ўртасидаги муносабатни таҳлил қилишга қаратилган.

Китоб Ibidi Publishing нашриёти томонидан чоп этилган ва Қоҳира китоб кўргазмасининг кейинги тадбирларида намойиш этилади. Бу ҳақда shorouknews.com нашри хабар беради.

Китоб йигирманчи аср бошидан Мисрдаги Қуръон ўқиш мактаби тарихига кириш билан бошланади.

Кейин еттита энг машҳур қорилар Муҳаммад Рифаъий, Мустафо Исмоил, Абдул Басит Абдуссамад, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Маҳмуд Халил Ҳусарий ва Муҳаммад Маҳмуд Таблавийларнинг қироат усуллари ҳақида маълумотлар берилган.

Миср Шимолий Африкадаги 100 миллионга яқин аҳолига эга давлатдир. Бу ердаги мусулмонлар бутун мамлакат аҳолисининг қарийб 90 фоизини ташкил қилади.

Асосан Қуръон фаолияти мусулмон араб давлатида кенг тарқалган. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, мусулмон оламининг ўтмишдаги ва ҳозирги олимларининг кўпи Мисрлик ҳисобланади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўтганларнинг охирати обод бўлсинАллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир» деб марҳамат қилган. Дарҳақиқат, ҳар бир тирик жонзот ўлади. Бу ҳаёт давоми...

7551 21:30 / 21.07.2017
Мужамма Малик Фаҳд литтибаъати Мусҳафи ШарифУшбу мажмуа Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва давоми...

3633 10:06 / 20.12.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи билан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 20252026ўқув йилини бошлаш саналари давоми...

1848 13:54 / 25.08.2025
Ҳеч ўзингизга ушбу саволни берганмисиз Масжидул Ҳаромни ҳозирги кўринишига сабаб бўлган, бу ишга раҳбарлик қилган муҳандис кимМасжидул Набавийни баланд оқ давоми...

3401 16:40 / 21.10.2021