1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Никоҳдаги аёлингиз хунук ва хулқи ёмон бўлса...

15:00 / 10.01.2022 4171 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«... Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин» (Нисо сураси, 19-оят).

Оилавий муносабатлар ҳақида нозил бўлган ушбу оят тафсирида уламолар шундай деганлар: «Агар никоҳдаги аёлингиз хунук ва хулқи ёмон бўлса ва сиз бунга сабр қилсангиз, Аллоҳ сиз учун кўп яхшиликларни ато қилади. Яъни, Аллоҳ сизга кўзингизни қувонтирадиган фарзандлар беради ёки аёлингиз билан ҳамсуҳбат бўлганингиз учун охиратда улкан савобларга эга бўласиз» (Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ).

Аёлларга дин ва мусулмонларнинг одоб-ахлоқини ўргатинглар! Нафсингиз истамаса ҳам, уларга гўзал муомалада бўлинглар! Уларнинг озорларига сабр қилинглар! Уларни оғир хизматга мажбурламанглар! Улар хижолат бўладиган ўринлардан кўзларингизни юминглар! (Абу Ҳафс Насафий раҳимаҳуллоҳ).

Ушбу Қуръоний таълимотнинг татбиқини Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётида кўрамиз. Абу Абдуллоҳ Сафвон ибн Салим Маданий Қураший раҳимаҳуллоҳ маккалик обид, зоҳид ва фақиҳ сифатида танилган. Хусусан, унинг мусибатларга сабр қилиши зарбул-масалга айланган. Тўртинчи ҳижрий асрда яшаган Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ хулқи ёмон ва тили аччиқ, вайсақи ва бақироқ аёл билан никоҳланган эди. Аёлининг бу ёмон хулқига 26 йил сабр қилиб яшайди! Чунки орада беш нафар фарзанд бор эди-да! Фарзандларининг тақдирини ўйлаб, Аллоҳдан савоб умидида сабр қилди! Аёлининг озорларидан ҳеч кимга шикоят қилмади.

Кунларнинг бирида Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ бир оз тин олиш мақсадида уйдан узоқлашишни мақсад қилди. Макка ташқарисидаги бир тоққа борди. У ерда дунё ташвишларидан воз кечиб, фақат ибодат билан машғул бўлган бир гуруҳ обидларни учратди. Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ улар билан бирга бир неча кун яшашга қарор қилди.

Обидлар биринчи куни Аллоҳдан таом сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ уларнинг дуосини ижобат қилди. Бу ҳолат иккинчи ва учинчи кунлари ҳам такрорланди. Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ бундан ҳайратга тушиб: «Сизлар Аллоҳдан нима сўрасангиз, дуоингиз шу заҳоти қабул бўлмоқда! Бунинг сабаби нимада? Менга ҳам ўргатинглар!», деди.

Шунда обидлар: «Биз Абу Абдуллоҳ Қураший деган одамни эшитганмиз. У аёлининг ёмон хулқига 26 йил сабр қилиб яшаб келмоқда! Биз дуо қилганимизда «Аллоҳим! Мана шу кишининг аёлига қилган сабри сабабли бизга ризқ бергин!», деб айтамиз. Аллоҳ таоло шу заҳоти дуоимизни қабул қилади», дейишди.

Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ бу сўзларни эшитиб, дарҳол уйига шошилди! Энди аёлининг озорларига сабр қилиш Абу Абдуллоҳ Қураший раҳимаҳуллоҳ лаззатли ибодатга айланган эди!

Аёлларнинг баъзи камчиликларига сабр қила олмайдиган эркакларга юқоридаги оятни яна бир бор ўқишни тавсия қиламиз:

«... Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин» (Нисо сураси, 19-оят).

Балки аёлингиздаги сиз ёқтирмаган хислатда сиз учун кўп яхшиликлар, ҳа, бир эмас, кўп яхшилик яширингандир!

Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу нарсани унутмаслик керакки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу бу дунёда давоми...

9418 21:01 / 16.10.2018
.Fусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.Шариатда эса, Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга .ғусл, деб давоми...

7000 17:00 / 26.03.2019
islom.uz middot 28 ndash Келинкуёв ҳаққига дуо қилиш Никоҳ ва тўй ҳақида хабар топган ҳар бир кишининг ўша никоҳ ва тўйга сабабчи бўлган келинкуёвларнинг қураётган давоми...

21545 15:00 / 16.04.2025
Исломда никоҳга бўлган аҳамият фақат унга тарғиб қилиш ва беникоҳликни қоралаш билангина чекланиб қолмаган, балки ишбошиларга ndash етакчи кучларга ўз давоми...

3882 09:02 / 06.11.2024