1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Йилдан йилга илм камайиб боради

15:28 / 05.01.2022 3239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зубайр ибн Адий раҳимаҳуллоҳ шундай ривоят қилади: “Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳузурига бориб, у зотга Ҳажжож раҳимаҳуллоҳнинг бизга қилаётган зулмидан шикоят қилдик. Анас розияллоҳу анҳу шундай деди: “Ҳеч бир йил йўқки, ундан кейинги йил яна-да ёмонроқ бўлмаса! (Бу ҳолат) Роббингизга йўлиққунингизча давом этади. Буни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман”.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масʼуд розияллоҳу анҳу бу ҳақида шундай деган: “Йил борки, шубҳасиз ундан кейинги йил яна-да ёмонроқ бўлади. Кеча – бугундан яхши. Бугун – эртадан яхши. Қиёмат бўлгунича шундайдир”.

Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ ривояти, санади саҳиҳ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу сўзларини қуйидагича изоҳлаган:

“Бу сўзларим билан ҳаётнинг фаровонлиги ва мол-давлатнинг кўплигига зарар етишини назарда тутмайяпман. Балки Кундан-кунга илм озайиб кетишини айтмоқчиман. Агар уламолар кетса (вафот этса), одамларнинг даражаси тенг бўлиб қолади. Натижада одамлар яхшиликка буюрмай, ёмонликдан қайтармай қўядилар. Мана шу онда улар ҳалок бўладилар”.

“Бу сўзларим билан қурғоқчилик ва қахатчиликни назарда тутмадим, балки олимла

“Албатта, мен бирор амирни бошқа амирдан, бирор йилни бошқа йилдан яхшироқ демайман. Балки (айтмоқчи бўлган гапим шуки) олимларингиз ва фақиҳларингиз кетади. Уларга (муносиб) ўринбосар топа олмай қоласизлар. Ўз фикри (шахсий қарашларига) алданиб қолган қавм пайдо бўлади”.

“Бу сўзларим кўп ёмғир ёғиб, одамларни ҳалок қилишини англатмайди, балки олимларнинг кетишини англатади. Сўнг ишларда ўз фикрига алданиб, Исломни бузадиган қавм пайдо бўлади”.

Илм, уламолар ва таълимнинг қадрига етайлик! Остонада янги йил эшик қоқиб турибди! Шубҳасиз, келаётган йилда бу йилги илм ва уламолар яна-да камаяди!

Бу ҳақида ўйлар эканмиз, даҳшатга тушамиз! Лекин Аллоҳ таоло ҳар замонда етук ва мужаддид олимни чиқариб туради! Мана шу илоҳий қонун бизга бироз бўлса-да таскин беради! Ҳажжож раҳимаҳуллоҳдек зулмкор ва тажоввузкор ҳокимдан сўнг оламни адолатга тўлдирган Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳни эсланг!

 Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бу илоҳий қонунни жуда чиройли сўзлар билан ифодалаб, шундай деган: “Одамлар нафас олиб туришлари керак-ку ахир!”

Аллоҳим! Бизнинг “нафас олиш” имизга сабабчи бўлаётган аҳли илмларни иллатлар, фитналардан ва турли балолардан асрагин!

 

Ибн Ҳажар Асқалоний Фатҳ ал-Борий – Шарҳ Саҳиҳ ал-Бухорий.

Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога интиқол қилганларидан сўнг Билол розияллоҳу анҳу Мадинада тура олмай, Шом тарафларга бош олиб давоми...

3712 12:10 / 18.05.2019
Абдуллоҳ ибн Соиб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйнаб ёки жиддийлик билан давоми...

5271 21:00 / 21.02.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк давоми...

3725 09:30 / 24.04.2019
иккинчи мақола7. Бир неча йиллар олдин дунё ахборот айвонида .2012 йилнинг декабрь ойида қиёмат бўлади. Олимлар юз берадиган даҳшатли фалокатлар ҳақидаги давоми...

1860 11:04 / 24.09.2020
Аудиолар

230223 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148800 14:35 / 11.08.2021