1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг мадади

15:00 / 01.01.2022 2272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амри билан аёллари Ҳожар онамиз ва фарзандлари Исмоил алайҳиссаломни озгина егулик ва сув билан ҳеч қандай гиёҳ ўсмайдиган, сувсиз саҳрода қолдириб кетадилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг тилларидан ҳикоя қилиб, шундай марҳамат қилган:

«Роббимиз, ҳақиқатда, мен зурриётимни Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун. Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд, шукр қилсалар» (Иброҳим сураси, 37-оят).

Ҳожар онамиз эмизикли ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан ўзларидаги таом ва сувни истеъмол қилиб бўлишади. Кейин Ҳожар онамиз ўша ердаги Сафо ва Марва тепаликлари орасида бориб келар, у тепаликка етиб бориб, устига чиқиб, Аллоҳ таолога дуо қилиб, сув сўрар, кейин ундан тушиб, бунисига келиб, тепасига чиқиб, Аллоҳ таолога дуо қилиб, сув сўраб, пастга тушардилар. Мана шу тарзда Сафо-Марва орасида етти марта бориб келдилар.

Аллоҳ таоло онамизнинг ана шу ҳаракатларига мукофот ўлароқ замзамни ато этди. Бу замзам ўша пайтдан то бугунги кунимизгача истеъмол қилиниб келинаётган муборак сувдир.

Аллоҳ таолонинг ёрдами, мадади келса шунақа бўлади!

Юқоридаги расмда Ҳожар онамиз етти марта бориб келган икки тепалик орасининг бугунги кундаги кўриниши акс этган. Ҳаж ва Умра қилувчилар ушбу жойда етти марта бориб-келиб, саъй қиладилар. Биринчи юриш Сафо тепалигидан бошланиб, еттинчи юриш Марва тепалигида тугайди.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Иҳёу улумид дин, китобида келтиради.Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади.Бир киши подшоҳга яқинлашди, унинг хос давоми...

2120 09:00 / 23.08.2023
Қавминг янги мусулмон бўлмаганида... Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳижри Исмоил ҳақида сўрадилар Эй Аллоҳнинг Расули У ҳам давоми...

2058 15:14 / 30 июнь
. , . . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳунинг давоми...

3784 15:00 / 26.02.2024
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб .Ҳазрат Нима ҳам дей, бирор давоми...

722 14:15 / 30 ноябрь