1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ғарблик аёлнинг Исломга кириши

13:00 / 01.01.2022 3074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳмандорул араб исми билан машҳур бўлган амир Сайфуддин Абул Маъолий ибн Рамоҳнинг ўғли амир Бадруддин Юсуф Маҳмандордан ривоят қилинади: «Менга Қоҳирага 630 йилда тўла эгалик қилган амир Шужоуддин Муҳаммад Шаразий ҳикоя қилиб берган: «Мен ва Саид шаҳарлардан бирида бир киши ҳузурида эдик. У бизларни меҳмон қилди. У чол ўта буғдойранг (қорача) одам эди. У билан бирга чиройли ва ранги оч болалар келди. Биз: «Эй фалончи, мана бу болаларингиз оппоқ, сиз эса ўта қорача одамсиз», дедик.

У: «Буларнинг онаси ғарблик аёл. Мен уни Носир Салоҳиддин подшоҳлик даврида ёшлигимда Ҳиттин жангида олганман», деди. Қандай олгани ҳақида сўрадик. Айтди: «Унинг ажойиб қиссаси бор». Мен: «У билан бизни хурсанд қилинг», дедим. Шундай ҳикоя қилди:

«Мен ушбу ерда зиғир экдим. Уни юлиб тозаладим. У беш юз динорга баҳоланди, ҳеч ким ундан ортиғига сўрамади. Уни Шомга олиб боришим кераклигини маслаҳат беришди. Уни ортиб бордим, лекин у ерда ҳам шу нарх, ортиғига ҳеч ким сўрамади. Менга уни қарзга сотишим кераклиги, шундай қилсам, зора йўл ҳаққи чиқиб қолишини айтишди. Бир қисмини олти ой муддатга насияга сотдим. Қолгани ўзим билан қолди. Олти ой ўтгунча савдо қилиб туриш учун бир дўкончани ижарага олдим.

Савдо қилиб турганимда отлиқ аскарлардан бирининг ғарблик хотини ёнимдан ўтди. Ғарб аёллари бозорларда ниқобсиз юришар эди. У мендан зиғир олгани келди. Шунда кўзимни қамаштирган жамолини кўрдим. Унга сотдим ва марҳамат кўрсатдим. У кетди ва бир неча кундан сўнг қайтиб келди. У билан савдо қилдим ва олдингидан ҳам кўпроқ илтифот кўрсатдим. Менинг олдимга қайта-қайта келди ва уни яхши кўриб қолганимни билди. У билан бирга юрган кампирга: «Мен унга ошиқу беқарор бўлдим. Менга қандай ҳийла қилиб берасиз?», дедим. Буни у аёлга айтди. У эса: «Мен, сен ва у – учаламизнинг жонимиз кетади», деди. Мен: «Arap y билан бирга бўлиб, жоним кетса, у кўп эмас, дедим. У менга ораларида бўлган жуда кўп гапларни сўзлаб берди.

Мен унга сурий (оғир вазнли) эллик динор берадиган ва у менинг олдимга келадиган бўлди. Мен сурий эллик динорни ўлчаб, кампирга топширдим. У менга: «Жойингни тайёрла, бу кеча сенинг олдингда бўламиз», деди.

Мен бориб, имконим борича таом, ичимлик, шам ва ширинликларни тайёрладим. Уйим денгиз томон чўзилган, ёз пайти эди. Ўзим учун ҳовлига жой тўшадим. Ғарблик аёл келди, биз еб-ичдик. Тун кирди. Биз осмон остида, ой нур сочиб юлдузлар денгизга қараб турган ҳолда ухладик.

Ичимда: «Сен ўзинг бегона (бошқа жойдан келган) бўлатуриб, Аллоҳдан уялмайсанми? Осмон остида ва денгиз ёнида насроний аёл билан Аллоҳга дўзах азоби ва дунё азобинини вожиб қиладиган осийлик қиласанми? Ё Аллоҳ, мен Сени гувоҳ қиламанки, бу кеча ушбу насроний аёлдан Сендан ҳаё қилган, иқобингдан қўрққан ҳолда ўзимни тийдим», дедим ва тонггача ухладим.

У аёл ғазабланган ҳолда тонг оттирди ва кетди.

Мен дўкончамга бордим ва у ерда ўтирар эдим. Қарасам, у аёл ва кампир ғазабланган ҳолда ўтиб қолди. У ойдек эди. Ҳалокатга учрадим ва ичимда: «Сен кимсан, шундай жорияни қўйиб юбординг-а?! Сен Жунайд (Бағдодий)мисан ёки Сарий Сақатиймисан?!» дедим. Сўнг кампирнинг ортидан бордим ва: «Қайт», дедим.

У: «Масиҳ ҳаққи, биз энди сенинг олдинга фақат 100 динор эвазига қайтамиз», деди.

«Хўп», дедим.

Дўконимга бордим ва у (пуллар)ни ўлчадим. Аёл иккинчи марта олдимга келди. Аввалги фикр менга етди. Ундан воз кечдим ва Аллоҳ таоло учун уни тарк қилдим.

У кетди ва мен ҳам ўз жойимга кетдим. Сўнг менинг олдимдан ўтди, мен билан гаплашди. Ҳайрон бўлиб: «Масиҳ ҳаққи, сен мени ҳузурингда 500 динор билан хурсанд қилишинг ёки азоб билан ўлиб кетишинг қолди», деди. Мен зиғирнинг барча пулини тўлаб, ўзимни фидо қилишга қарор қилдим.

Шундай ҳолатда турганимда мусулмонлар жамоаси, бизлар билан сизнинг ўртангиздаги сулҳ бузилди. Бу ердаги мусулмонларга ишларини битириб, юртларига кетишлари учун жума кунигача муҳлат берамиз, деб бақирди. У аёл мендан ажралди. Мен қолган зиғирнинг пулини олмоқчи бўлдим.

Ўзим билан яхши тижорат молларини олиб, Макка шаҳридан чиқдим. Қалбимда эса ғарблик аёлга бўлган муносабатим турар эди. Дамашққа етиб бордим, молларимни қиммат нархга сотдим. Сулҳ бузилгани сабабли у молларнинг етиб бориши узилиб қолган эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло менга янги касб берди. Мен чўриларни сота бошладим. Зора, қалбимдаги ғарблик аёл муҳаббати кетса. Уларни сотишни тўхтатмадим. Шу тариқа 3 йил ўтди. Ғолиб султон (Салоҳиддин Айюбий)га ҳам Ҳиттин жангида бўладиган иш бўлди. У барча подшоҳларни енгди ва Аллоҳ таоло изни билан соҳил бўйи юртларини фатҳ этди. Мендан ғолиб султон учун чўри сўрашди. Менда яхши чўри бор эди. Уни 100 динорга сотдим. Улар менга 90 динор олиб келишди. 10 динорни ўша куни хазинадан топа олишмади. Чунки у пулларнинг ҳаммасини инфоқ қилиб юборган эди.

У билан маслаҳат қилишди. Шунда: «Уни ғарблик асир аёллар бор хазинага олиб боринглар. Унга ихтиёр беринглар, улардан бирини 10 динор эвазига олсин, деди. Хазинага бордим ва унга қарадим. Шунда қарздор ғарблик аёлни таниб қолдим. «Мана шуни беринглар», дедим. Уни олиб, чодиримга кирдим ва унга:«Мени танияпсанми?» дедим. У «йўқ» деди. Мен айтдим: «Мен сенинг савдогар шеригингман, фалон жойда сен билан шундай нарса бўлиб ўтган, мендан олтин олгансан ва: «Сен мени 500 динор эвазига кўрганинг қолди», дегансан. Мен (энди) сени 10 динорга мулк қилиб олдим. У: «Қўлингни узат. Мен Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бераман», деди.

Мусулмон бўлди ва Ислом гўзал бўлди.

Мен айтдим: «Аллоҳга қасамки, унга қозининг иши билан эришдим», дедим. Шаддодга бордим ва бўлиб ўтган ишларни унга айтиб бердим. У ҳайратга тушди ва унга никоҳлаб қўйди. Ўша кеча мен билан тунади ва ҳомиладор бўлиб қолди. Сўнг биз Дамашққа бордик. Бир неча ой турганимиздан кейин подшоҳнинг чопари асирларни сўраб келиб қолди. Подшоҳлар ўртасида (уларни қайтариш ҳақида) иттифоқ тузилган экан. Ҳамма эркак ва аёл асирлар қайтарилди. Фақат менинг ҳузуримдаги отлиқнинг аёли қолди, холос.

У ҳақида сўрадилар, қаттиқ туриб қидирдилар. Аёлнинг менинг ҳузуримда экани фош бўлди, уни мендан талаб қилишди. Мен рангим ўзгариб, унинг олдига келдим. У сўради: «Сенга нима бўлди? Нима мусибат етди?». Мен подшоҳ жўнатган одам келиб, асирларнинг барчасини олиб кетгани ва мендан ҳам талаб қилганини айтдим. У: «Сенга ҳеч нарса қилмайди. Мени уларнинг олдига олиб бор. Уларга нима дейишни яхши биламан», деди.

Уни ғолиб султон олдига олиб бордим, элчиси ўнг тарафида турар эди. «Бу – менинг ҳузуримдаги аёл», дедим. Подшоҳ вa элчи: «Юртинга борасанми ёки эрингами? Сен ва бошқалар озод бўлди» дейишди. Шунда подшоҳга: «Мен Исломни қабул қилдим ва (никоҳланиб) ҳомиладор бўлдим. Мана қорним, сизлар кўриб турганингиздек. Ғарб мендан фойдаланадиган нарсаси қолмади. Элчи унга ихтиёр бериб: «Қайси бири сенга яхши, мана бу мусулмонми ёки фалончи отлиқ (собиқ) эрингми» деб сўради. У элчига подшоҳга айтган сўзларини айтди. Элчи ўзи билан келган ғарбликларга: «Унинг сўзини эшитинглар», деди.

Сўнг элчи менга: «Хотинингни олиб кет, деди. Уни олиб йўлга тушдим. Дарҳол менга одам юборди ва: «Онаси унга ёнимдаги омонатни юборди ва: «Албатта, қизим асир, оч-яланғоч. Мен сендан мана бу жомадонни олиб, унга топширишингни хоҳлайман», деди. Мен жомадонни қабул қилиб олдим ва биз уйга равона бўлдик. Аёлим уни очди ва ўзининг газламаларини кўрди. Волидаси уни боғлаб қўйган экан. Яна бирига эллик ва бирига юз олтин динор солинган икки боғични кўрди. У мен қандай боғлаб қўйган бўлсам, ўзгармаган эди. Мана бу болалар ҳам ундан. У ҳозир ҳаёт ва ушбу таомни ўзи тайёрлаган».

Абдулфаттоҳ айтади: «Ушбу ва унга ўхшаш воқеалардан қуйидагилар келиб чиқади: «Ким тақво қилган ҳолда ҳаромдан воз кечса, Аллоҳ уни ҳалол ризқ қилиб беради. Банда У билан нақд муомала қиладиган ва бандага насия мукофот (ёки жазо) берадиган Роббимиз Буюкдир».

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи маротаба фарзандингизга намоз ўқишни буюраётганингизда унга байрам қилиб беринг.Фарзандинг етти ёшга тўлганидан сўнг, унинг янги ҳаёти бошланади. У давоми...

2142 09:00 / 11.09.2021
Аллоҳ таолонинг .Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга улуғ ажр бор эканининг хушхабарини берур, Исро сураси, 9оят давоми...

2197 11:02 / 30.11.2023
Ваҳб ибн Масъуд айтади .Сизлардан аввалгиларнинг ичида Аллоҳга етмиш йил ибодат қилган киши бор эди. Ҳафтада бир кун, яъни фақат шанбада оғзи очиқ бўларди. Қолган давоми...

5077 16:41 / 23.05.2018
Бизни кўпроқ ташвишга солган, ўйлантирган нарса эса охирги пайтларда атрофимизда пайдо бўлган турли динлар, ҳизблар, тоифалар, йўналишлар, оқимлар ва шунга ўхшаш давоми...

1334 15:18 / 04 июль
Аудиолар

135081 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55358 14:35 / 11.08.2021