1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳақ йўлдан ҳаргиз орқага қайтма!

09:00 / 01.01.2022 2483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табук ғазоти Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа ғазотларидан фарқ қилади. Бу ғазот Мадинадан энг узоқ масофада бўлган. Ҳаво жуда ҳам иссиқ, захиралар етишмас эди. Набий алайҳиссаломда қўшинни жиҳозлаш учун ҳеч нарса йўқ эди. Шунинг учун бу қўшин Ислом тарихида «қийинчилик қўшини» деб номланган. Фақир саҳобаларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинни жиҳозлашга ҳеч нарса йўқлигини айтсалар улар йиғлашар, маҳзун бўлиб кўз ёши тўкишар эди. Улар ҳақида Роббимиз азза ва жалла шундай дейди:

«Ва яна (жиҳодга чиқиш учун уловлари бўлмаган фақирлар) сенга улов беришинг учун келганларида: «Сизларни миндирадиган нарса (улов) топа олмаяпман», деганингда ғамгин бўлиб, кўзларидан ёш тўкилиб, орқага қайтиб кетганларга, (жиҳод учун) сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаганлари учун гуноҳ йўқ».

Саҳобаларнинг бойлари қўлларидан келганича фақирларни улов ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлашди. Мадинада баъзилар фақирликдан, бошқалари беморликдан қўшинга қўшила олмай ортда қолишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳоддан қайтаётиб саҳобаларга дедилар:

«Мадинада шунақа кишилар борки, улар сизга юрган йўлингизда ҳам, тушган водийингизда ҳам ажрда шерик бўлишди. Уларнинг узрларини ушлаб қолган эди!».

Ниятимиз рост ва яхши бўлса қандай ҳолда бўлмайлик бу биз учун яхшиликдир. Аллоҳ бизга амал қилганларнинг савобини бераверади.

Бир беморга ёрдам беришингиз учун пулингиз йўқ. Аммо сиз «пулим бўлса унга мен ҳам бошқалар қатори ёрдам берар эдим», дея яхши ният қилаверинг ва Аллоҳга синиқ қалбингиз ила рўбарў бўлинг. Аллоҳ таоло ниятингизни поклигини билса беморга ёрдам бера олмаган бўлсангизда сизга ажр бераверади.

Беморлигингиз туфайли жамоат намозига чиқа олмадингиз. Соғлигингизда доимо жамоатда эдингиз. Роббингизга дардингизни айтинг: «Эй Роббим! Мен муаззиннинг «Намозга шошилинг» нидосига ижобат қилишни ожиз бўлганим, заиф бўлганим учун тарк қилаяпман. Сен мени яхши биласан. Агар соғ бўлганимда албатта жамоатга борар эдим». Агар ниятингиз содиқ бўлса Аллоҳ албатта сизга жамоатга чиққанлар ажрини беради. Шарти шуки, тузалгандан сўнг айтган гапингизни, синиқлигингизни амалда исбот қилишингиз керак.

Яхшилик сабабларини қўлдан келганича қилаверишимиз лозим. Гарчи савобга амал билан ета олмасак, ният билан албатта етамиз иншааллоҳ!

Имом Тожуддин Субкий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Табақотуш шофиъийятил кубро» китобида келтиради:

«Бувайтий қамоқдалик пайтида ҳар жума куни кийимларини ювар, ғусл қилар, хушбўйликлар сепар, сўнгра азонни эшитса қамоқнинг эшигигача келар эди. Қамоқхона нозири: «Қаёққа?», деса унга Бувайтий: «Аллоҳ томон чақираётганнинг чақириғига ижобат қилаяпман», дер эди. Нозир: «Орқага қайт!», деса Бувайтий қўлини юқорига кўтариб шундай дер эди: «Эй Роббим! Мен Сенинг даъватчинг чақириғига ижобат қилмоқчи эдим, булар мени ман қилишди!».

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ ажойиб гап айтганлар:

«Агар Аллоҳга олиб борадиган йўлда бўлсанг югур, агар югуришга қодир бўлмасанг секинроқ югур, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг юр, агар юришга ҳам қодир бўлмасанг эмаклаб бўлсада юришда давом эт. Аммо ҳаргиз орқага қайтма!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Абдулмалик ибн Умайр ибн Сувайд ибн Ҳориса Қураший бир ривоятда Лахмий ҳам деганлар Куфий. Кунялари ndash Абу Амр ёки Абу Умар. Лақаблари ndash Қибтий.Али ва Абу давоми...

2473 20:10 / 11.04.2019
Исмоил алайҳиссалом қиссасиИсмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил давоми...

4363 12:00 / 04.07.2019
УСМОНИЙЛАР ИНҚИРОЗИ. Мусулмон давлатларининг юксалиши ва таназзулга юз тутишига қуйидагича умумий йўсин хосдир. Муайян бир халқ ўзига маълум бир жойда макон давоми...

6464 05:00 / 24.02.2017
У зотнинг исмлари Ийсо, лақаблари Масиҳ, кунялари Ибн Марямдир. Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги ҳеч бир сўз Марям бинт Имронсиз ўтмайди. Марям Ийсо алайҳиссаломнинг давоми...

5025 15:50 / 30.04.2019
Аудиолар

221846 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

140840 14:35 / 11.08.2021