1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тундалик

15:00 / 31.12.2021 2617 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳақда аламлар битиб, жароҳатлар тузалгандан кейин ёзяпман.

Инсоннинг кўнгли момиқ ва нозик патдан ҳам юмшоқ бўлади. Унга етказилган жароҳатлар уни синдириб, чилпарчин қилади.

Бу синиш танага етган жароҳатдан ҳам оғриқли бўлади. Айниқса, уни ичга ютилганда, саломга яраша алик олинмаганда. Айниқса, мақсад фақат яхшилик бўлса, бирор кишига ёмонлик соғинилмаса.

Кўнгилни синдиришдан ҳам оғирроқ жиноят бўлмаса керак. Лекин менга етказилган оғриқ учун ҳеч кимга даъвогар эмасман. Аллоҳ ҳаммамизни кечирсин, сизнинг ҳаққингизга дуодаман!

Фақат истагим, ягона истагим, ёзганларимни диққат билан ўқинг. Хулосани охирида қилинг.

Мутолаа чоғида тарафкашлик ва таассуб кўзойнагини кўзингиз ва қалбингиздан олиб қўйинг. Мен ёзганларимнинг ҳар бир сатрини ўз ихтиёрим билан чин дилдан ёзаман. Бу тўғрида туҳмат қилиб, синган кўнгилни баттар топташдан ҳазир бўлинг!

Мен ҳаммани яхши кўраман ва ҳаммада яхшилик кўраман.

Мубашшир Аҳмад домла

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Хоҳлайман, деб айтадиган нарсаларимизни аслида ҳақиқий хоҳишистак ила хоҳламаймиз, ҳолатимизга розимиз. Ўзимизни эшитиб кўрсак, хоҳиш бор эмиш, ҳиммат йўқ эмиш. давоми...

2991 11:05 / 11.09.2019
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .Таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ ndash роҳат, истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2290 11:30 / 23.04.2020
Маълумки, Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти Ўқиrdquo деган буйруқ билан бошланади. Дарҳақиқат, ислом илм динидир. Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида илм ва давоми...

6002 12:30 / 13.08.2019
Язид ибн Ҳорун айтади .Муҳаммад ибн Язид Воситий вафот этгач, тушимда уни кўрдим ва .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрадим. .У Зот мени мағфират қилди,, деди. давоми...

1993 07:10 / 04.10.2019