1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уэльсда масжид ва Ислом маркази очилди

11:20 / 14.12.2021 1622 pdf Ўқиш режими + -

Уэльснинг Абергавенни шаҳрида масжид ва Ислом маркази очилди. Абергавенни мери Тюдор Томас масжид ва марказнинг очилишини илиқ кутиб олди ва уэльсликларнинг барча дин ва миллатларга нисбатан бағрикенглигини таъкидлади. «Бу шаҳарда ушбу марказнинг мавжудлиги бахтиёрликдир. Мусулмон жамоаларининг ижтимоий ва маданий фаолиятига хизмат қиладиган марказдир», дейди Тюдор Томас.

Маросимда шаҳар мусулмонлари афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Аввалроқ Абергавенни мусулмон жамоасига шаҳарда жума намозини ўқишга рухсат берилган эди.

Абергавенни Уэльс ва Англия чегарасида жойлашган Монмутширнинг тарихий ва замонавий округидаги шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 12 000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Баъзан ушбу шаҳарни «Уэлсьга кириш эшиги» деб ҳам аташади. Ҳозирда Уэльсда тахминан 40 га яқин масжидлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти Кардифф, Нюпорт ва Суонси каби мусулмон аҳолиси кўп бўлган шаҳарларда қурилган. Уэльсда 50 мингга яқин мусулмонлар истиқомат қилади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳукумат қарори 781сон, 14.12.2020 й. билан 20202025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш миллий дастури тасдиқланди.Аҳоли, аввало, ёшларнинг давоми...

2345 14:00 / 15.12.2020
Марокашнинг энг машҳур масканидан бири бу mdash Ҳасан II масжиди ҳисобланади. Iqna манбасининг ҳисоботига кўра, масжид мамлакатнинг ўзига хос рамзи сифатида қуриб давоми...

2606 17:00 / 05.03.2021
Аввалроқ хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари 2023 йил 5 апрель куни АҚШ ва Канадага Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб давоми...

2027 20:47 / 08.04.2023
Мамлакатимиз фуқаролари учун .Ҳаж, тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги давоми...

1361 11:52 / 22.05.2024